Пресс тур








МИНГЛАБ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛАДИ
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи чоғида катта йўл бўйидаги зовурларни ёпиқ дренаж усулига ўтказиб, улар устида савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари яратиш топшириғини берганди. Президент топшириғи бўйича туманимизда қатор амалий ишлар қилиняпти.
Марғилон-Улуғнор йўлининг Тошҳовуз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи қисмидаги зовурларга Тошкент шаҳридан махсус қувурлар олиб келиниб, вертикал типда ёпиқ дренаж қилинли. Унинг устига 38 та савдо ва хизмат кўрсатувчи дўконлар қурилди.
Тошҳовуз маҳалласида қилинаётган хайрли ва фойдали ишларни кенг тарғиб қилиш мақсадида журналистлар учун пресс тур ташкилланди. Пресс турда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, ,,Марказий Фарғона" газетаси журналистлари иштирок этдилар.
Журналистларга маҳалла раиси Исмоналихон Мўсаев, ҳоким ёрдамчиси Жавлон Файзуллаев, Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғини фахрийлар жамоатчилик кенгаши раиси Эркинжон Эрматов, туман сув етказиб бериш давлат муассасаси директори Бекзод Холмуроджонов бажарилаётган ишлар, кутилаётган натижалар ҳақида батафсил гапириб бердилар.
Жорий йилда туманда 4.1 км масофадаги зовурлар ёпиқ дренажларга айлантирилиб, қурилажак енгил конструкцияли савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари қуриш эвазига янги иш ўринлари яратилади. Биргина туманни кесиб ўтувчи А373-халқаро йўл бўйида 10 км зовур бор. Президент ташаббуси билан бошланган бу ишлар туфайли келажакда катта йўл бўйида минглаб янги иш ўринлари яоатилади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Mahalla arig'ini tozalash maqsadida hashar tashkil etildi


Amaldagi mahalla raisi navbatdagi 5 yilga qayta saylandi

