Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami

50 %

Shrift o'lchami

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
48
5

342025-04-30 17:04

Мевали боғ зараркунандалари ҳамда унга қарши кураш чоралари

http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2086487560681545.jpg

Мевали боғларни маҳсулдорлигини оширишда асосий омиллардан бири касаллик ва зараркунандалардан ўз вақтида ва сифатли ҳимоя тадбирларини бажаришдир. Охирги йилларда зараркунанда ва касаликлар боғларга катта зарар келтирмоқда.
Уруғли мевали боғларга зараркунандалардан “Калифорния ва бинафша ранг қалқондорлар”, “Олма қурти”, ”Шарқ мевахўри”, “Ўргамчаккана” ва бир қанча шира турлари кенг тарқалган.
Шу асосида боғ ва токзорларда уларнинг парваришлаш даражасига боғланган ҳолда эҳтиёжга қараб 2-3 тадан 4-5 мартагача пуркаш ишлари ўтказилади.
Калифорния қалқондори, бинафшаранг қалқондорлар, нок шира бургаси, каналар ва бошқа зараркунандаларга қарши эрта баҳорда куртак ёзулгунга қадар ИСО (олтингугурт охакли эритмаси) ёки Овипрон препаратлари билан профилактик қарши кураш ишларини ўтказиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Олма қурти Республикамизнинг ҳамма минтақаларида тарқалган хавфли зараркунандаларидан бири ҳисобланади. Қарши кураш чоралари олиб борилмаса олма мевасини 80-90- фоизгача тўкилиб кетишига олиб келади. Олма мевахўри қуртидан ўз вақтида ҳимоя қилиш мақсадида зараркунанда капалагининг учуш муддати аниқлаб турилади. Баҳорда биринчи капалакнинг учиш даври олманинг гуллаб бўлган вақтига тўғри келади.
Иккинчи авлод берадиган капалакнинг оммавий учиш даври олма гуллагандан 45-47 кун, учинчи авлодиники эса 92-96 кундан кейин бошланади. Дорилаш муддатларини ферамонли тутқучлар билан ҳам аниқласа бўлади. Тутқичлар гектарига 1 тадан илинади. 5 кун ичида ҳар бир тутқич билан ўртача 5-10 тадан капалак тутилса ўша боғда кимёвий ишлов бериш бошланади. Заракунанда ҳашоротларга қарши Карбафос ёки Золон (Бензофасфат) ёки Би-58 (100 литр сувга 200-300 гр, 1 гектарга 2-4 литр) ёки Карате (100 литр сувга 30-40 гр , 1 гектарга 0.4-0.8 литр) ёки Донитол, Фуфанон ( 100 литр сувга 100 гр, 1 гектарга 1.5-3 литр) Десис, Суми альфа, Талстар препаратлари ҳам самаралидир.

А.Абдазизов,
Марғилон шаҳар Ўсимликлар
карантини ва ҳимояси фитосанитар назорати давлат инспектори.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz