Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАБИИЙ ОФАТ ОҚИБАТЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ЧОРАЛАР КЎРИЛМОҚДА

×

 2022-10-19 16:36:49    59

PDF юклаш
Чоп этиш


        Сўх туманининг жуғрофик жойлашуви ва тоғли ҳудудлиги бу ерда турли табиий офатлар юзага келишига сабаб бўлади. Олдинги йиллар юзага келган табиий офат, сув тошқинлари бунга яққол мисол бўла олади. Биноан, мазкур фавқулодда ҳолатларга ҳар доим тайр ва шай бўлиш лозим.

        Иккин кундан бери ёғаётган ёмғир тоғолди ҳудуд аҳолисини огоҳликка чорлаши ҳам табиий ҳол. Бугун Малбут қишлоғи тоғолди ҳудудларида ёғингарчилик меъёрдан ортиқ бўлганлиги сабабли Марказ-Девайрон ҳудудида кўчкини юзага келтирган.

        Туман ҳокимлигида ташкил этилган тезкор штаб аъзолари дарҳол воқеа жойига етиб бордилар ва юзага келадиган хавфни олдини олиш учун ҳаракат қилишаётир. Кўчки юзага келган ҳудудга махсус техника сафарбар этилган.

        Туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоевнинг сўзларига кўра, табиий офат оқибатини бартараф этиш учун барча куч ва воситалар сафарбар этилган. Туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Жалолиддин Жалоловнинг маълумотига кўра, юзага келган кўчки инсон ҳаётига хавф солмайди ва асосан унинг оқибатини бартараф этишга қаратилган ишлар олиб борилмоқда ва транспорт воситалари ҳаракатига ҳам қулай шароит яратилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram