Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДОЛЗАРБ МАВЗУГА ДОИР ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-02-16 18:23:51    70

PDF юклаш
Чоп этиш


ДОЛЗАРБ МАВЗУГА ДОИР ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

         "Ерни боқсанг, ер сени боқади" деган доно гап бор халқимизда. Дарҳақиқат, ерга меҳр бериб, унга қадалган ҳар бир зироатни сидқидилдан парвариш қилсангиз, кўзланган натижангизга албатта эришасиз - яхши ҳосил оласиз.

         Айни кунда туманимизда қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерларни ўзлаштириш бўйича катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда. Бунинг баробарида, янги 2022 қишлоқ хўжалиги йилига тайёргарлик кўриш ҳам долзарблик касб этган.

         Бинобарин, туман қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари жойларда бўлиб, соҳа вакиллари билан учрашиб, баҳорги мавсумга тайёргарлик кўриш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришмоқда.

         Бугун Сўх тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Муслимбек Мавлонбеков раҳбарлигида "Ҳушёр" ширкати ижарачилари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда ширкат хўжалигида ишларни тўғри ташкил этиш ва Президентимизнинг деҳқон хўжаликлари ташкил этиш бўйича қабул қилган қарорига оид тушунтиришлар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати