Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ЛОЙИҲА ГУРУҲИ" ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

×

 2022-02-02 19:07:23    59

PDF юклаш
Чоп этиш


"ЛОЙИҲА ГУРУҲИ" ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

         Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун ташкил этилган “Лойиҳа гуруҳи” Сўх туманида ҳам ўз фаолиятини бошлаган. Чунки Сўх туманида ҳам бунинг учун шароит ва имконият бор.

         Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умрзақов топшириғига биноан вазирликнинг махсус ишчи гуруҳи томонидан “Лойиҳа гуруҳи” фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан онлайн семинар тренинг ўтказилди. Мазкур тадбирда иштирок этган Сўх тумани вакиллари ҳам илгари сурилган ғоя бўйича керакли маълумотларга эга бўлдилар.   

         Ўтказилган мазкур семинар тренингда тумандан иштирок этган мутасадди ташкилот раҳбарлари ва мутахассислар туманда инвестиция муҳитини шакллантириш, инвестицон жозибадорликни ошириш, Сўхнинг ўзига хос драйверларни танлаб, уни амалга ошириш ва туманда илғор тажрибалардан фойдаланган ҳолда туман брендини яратиш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар. Барча ҳудудларда мазкур йўналишда берилган таклиф ва тавсияларнинг энг сараларини танлаб олиш ва уни миллий анъаналарга хос, уйғун тарзда оммалаштириш бўйича мулоҳазалар билдирилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати