Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИДАН ЯНГИ ҒОЯЛАР

×

 2022-02-02 16:54:48    72

PDF юклаш
Чоп этиш


ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИДАН ЯНГИ ҒОЯЛАР

         Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳалалларга ёшлар вакили сифатида тайинланган ёшлар етакчилари ҳақиқатан ҳам ёшларни ўзига эргаштира оладиган, шахсий фазилатлари билан намуна кўрсатадиган, фидойи, садоқатли ва ватанпарвар ёшлар бўлиши лозим.

         Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишдек ишларни амалга ошириш ёшлар етакчиси зиммасига катта масъулият юклайди.

         Туманимизнинг Сарибозорча маҳалласига ёшлар етакчиси вазифасига тайинланган Муҳиб Азамжонов ташаббуси билан маҳаллада ҳудуд ёшлари иштирокида “Гулхан атрофида сўҳбат” тадбири ташкил этилиб, тадбирда иштирок этган ёш санъаткорлар маҳоратидан барча маҳалла ёшлари баҳраманд бўлдилар.

         Албатта, бу каби тадбирларни ташкил этиш ёшлар учун фойдадан холи эмас. Агар мана шундай янги ғоя ва лойиҳаларни барча ҳудудлардаги ёшлар етакчилари амалга татбиқ этишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди ва бундай тадбирлар ёшларни бирлаштирувчи кучга ҳам эгадир.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати