Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МАҲАЛЛАБАЙ” ТИЗИМИ САМАРАЛАРИ

×

 2021-03-05 08:29:40    105

PDF юклаш
Чоп этиш


     “Маҳаллабай” ишлаш тизими бугун ўз самараларини бермоқда. Айтиш мумкин, ушбу тизим орқали барча соҳа вакилларининг ўз вазифасига бўлган масъулияти ҳам такомиллашмоқда. Бу йўналишда Сўх туманида тиббиёт соҳаси вакиллари ҳам кенг кўламли ишларни амалга оширишаётир.

        Туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳакими Илҳомжон Маллаевнинг таъкидлашича ташкил этилган мобил бригадалар ва “кўчма амбулатория” орқали соҳа вакиллари туманнинг чекка ҳудудларида бўлиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишаяпти.          

        Мобил бригадалар вакиллари тор доирадаги мутахассислар билан биргаликда “маҳаллабай” тизими бўйича хонадонма-хонадон аҳоли саломатлигини тиклаш ва соғломлаштириш мақсадида Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишди ва эҳтиёжманд оилалар, бир жойда ётган беморлар, ногиронлар, тиббиёт соҳасига эҳтиёжманд фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишди. Аниқланган муаммоларни жойида ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган штабда диагностик текширув ишлари олиб борилди. 

        Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишга “маҳаллабай” ёндашувдан асосий мақсад аҳолига тиббий-санитария ёрдам кўрсатишда манзилли ва мақсадли режаларни белгилаш ҳамда уларнинг ижроси самарадорлигини аниқ ва объектив баҳолашдир. Айтиш мумкин, мобил бригадалар ва “кўчма амбулатория” фаолиятидан аҳоли мамнун ва миннатдор.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram