Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШАЛОҚ ТАДБИР

×

 2021-03-02 10:17:41    84

PDF юклаш
Чоп этиш


ҚЎШАЛОҚ ТАДБИР

Бугун Сўх тумани Алишер Навоий номидаги ёшлар илмий ижодий марказида фасллар келинчаги - Баҳорга бағишлаб, "Ассалом, баҳор!" мавзуси остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган 6 ва 12-сонли УЎТ мактаблари ўқувчилари баҳорга бағишлаб адабий-бадиий композиция намойиш этишди.

         Шунингдек, буюк ўзбек шоираси Зулфияхонумнинг таваллудига бағишланган тадбир ҳам барчага бирдек манзур бўлди. "Зулфияхонум издошлари" шиори остида ташкил этилган ушбу тадбирда буюк шоирага бўлган эҳтиром самимй шеър ва  қўшиқлар ила баён этилди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча иштирокчиларни ушбу айём билан қутлаб, бундай тадбирларни мунтазам ташкил этиш лозимлигини билдирди. Тадбир давомида фаол иштирокчилар ва иккала мактаб жамоалари ва ўқувчиларига туман прокуратураси ва ХТБ нинг эсдалик совғалари топширилди. Баҳорнинг илк кунида ташкил этилган мазкур тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати