Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Сух туман Кенгаши фаолиятига бир назар

×

 2020-07-25 11:47:37    127

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Сух туман Кенгаши фаолиятига бир назар

         Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сух туман Кенгашининг 4 нафар ходимлари - Иттифоқ раиси И.Мастонов, ӯринбосари Р.Комилов,  мутахасислар Д.Муқимов ва Т.Ибрагимовлар ташаббуси билан белгиланган режалар асосида кўплаб танловлар ва акциялар ташкил этиб келинмоқда. Бундай маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишдан асосий мақсад ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва жамиятда ўрин эгаллаб келаётган Иттифоқ нуфузини янада оширишдан иборат.

         Ёшлар Иттифоқи Сух тумани Кенгаши раиси ўринбосари Равшанжон Комиловнинг сўзларига кўра, йил бошидан ёшлар ўртасида кўп кўрик-танловлар ва тадбирлар ўтказилди. Йил бошида, яъни январь ойида “Камалакдан янги йил” акцияси доирасида янги йилни касалхонада нишонлаётган 150 нафар ёшларимизга байрами совғалари тарқатилди. Февраль ойида туман маданият уйида “Ёшлар шахмат тахтаси” танловининг туман босқичи ташкил этилди, ғолибларнинг вилоят босқичидаги муваффақиятли иштироклари таъминланди. Шунингдек, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик рўҳида тарбиялаш мақсадида "Ёш чегарачилар", "Ёш қўтқарувчилар" каби танловлар доимий равишда ӯтказиб келинади. Албатта, бундай танлов ва тадбирлар ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилишга қаратилган.

         Ёшлар Иттифоқи Сух тумани Кенгаши томонидан ёшларнинг моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Шу йилнинг ўзида юртимиз олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 5 нафар Сухлик ёшларимизнинг контракт тўловларини тўлашга Кенгаш томонидан амалий ёрдам берилди. Март ойининг 16 санасида юртимизда карантин чоралари кучайтирилган вақтдан бошлаб шу пайтгача Ёшлар Иттифоқи томонидан кӯплаб онлайн танловлар ташкил этилмоқда.

         9 май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Сух туманидаги икинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳақида электрон маълумотлар базаси шакллантирилди. 30июн ёшлар куни муносабати билан "Биз бир сафдамиз" лоиҳаси доирасида тумандаги 30 нафар кам таъминланган оила фарзандларига ижтимоий ёрдам кӯрсатилди. Шунингдек, ёшлар кунида тумандаги фаъол ёшлар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

         Куни кеча тумандаги 2 сектор ҳудудида буғдойдан бўшаган ерларни "Ҳар бир ёшга бир гектар" лоиҳаси асосида 10 нафар ёшларга ажратиб берилди. Шунингдек, туманда Covid19 тарқалишини олдини олиш мақсадида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларида ёшларимиз фаоллик кўрстишмоқда. Шунингдек, туман ёшлариниг олий таълим муассасаларига  ҳужжат топшириш жараёнида Ёшлар Иттифоқи ходимлари барча битирувчиларга яқиндан ёрдам бериб келишмоқда.

         Бу Ёшлар Иттифоқи Сух тумани Кенаши томонидан амалга оширилган ишлардан мисоллар холос. Ишонамизки, Сухлик ёшлар Президентимиз томонидан берилаётган эътибордан баҳраманд бўлиб, она Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши ва ривожига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшишга ҳар доим интиладилар.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати