Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 244 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУШЁР МАҲАЛЛАСИДА ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-05-08 16:13:53    88

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳушёр маҳалласида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тадбир ўтказилди

Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 13-сонли умумий ўрта таълим мактабида 9-май Хотира ва қадрлаш кунгига бағишлаб бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими ва туман секторлари раҳбарлари иштирок этдилар. Меҳмонларни мактаб ўқувчилари гулдасталар билан кутиб олишди.

Мазкур таълим даргоҳида бир умр фаолият олиб бориб, мактаб директори вазифасигача кўтарилган Тешабой Одилов иккинчи жаҳон урушида ном қозонган Сўх фарзанди сифатида бугунги авлодларнинг қалбида мангу қолади. Чунки Тешабой Одилов Ленинград шаҳри мудофаасида жонбозлик кўрсатиб, “Ленинград шаҳри қаҳрамони” унвонини олган.

Мактабда қаҳрамон хотирасига қўйилган бюст пойига гуллар қўйилди ва Тешабой Одиловнинг хотираси учун сукут сақланди. Тантанали тадбирда сўз олган туман ҳокими Ватан қаҳрамонларининг номи ва шижоати ҳар доим қабларда мангу қолишини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, маҳаллада барпо этилган хотира мажмуасида ҳам бугунги дориломон кунлар учун жонбозлик кўрсатган халқ фарзандалари номи тилга олинди. Маҳалла аҳли ва маҳалла бешлигига фронт орти меҳнаткашлар ҳолидан хабар олиш юзасидан амалий ишлар қилиниши кўрсатмаси берилди.   

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram