Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БУГУН

×

 2020-02-19 13:49:50    89

PDF yuklash
Chop etish


19 февраль 1992 йил - 1992 йил 19 февралда АҚШ билан дипломатик алоқа ўрнатилдит

Ўзбекистон Республикаси билан АҚШ ўртасидаги икки томонлама сиёсий ва иқтисодий муносабатлар бир нечта ҳукуматлараро шартнома ва битим асосида тартибга солиб турилади. Ҳамжиҳатлик ҳақидаги меморандум, Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш ҳақидаги шартнома, Савдо битими, Маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисидаги қўшма баёнот, Консуллик муносабатларига оид қўшма ахборот асосий ҳужжатлардир. Ўзбекистон АҚШдан буғдой, халқ истеъмол моллари, асбоб-ускуналар сотиб олади. Экспорт асосан пахта толасидан иборат. АҚШдаги турли фирма ва компанияларнинг Ўзбекистон билан муваффақиятли ҳамкорлиги, делегациялар алмашуви икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга имкон беради.

      Ўзбекистонда бир қанча Ўзбекистон-Америка қўшма лойиҳаларини амалга оширишга киришилди. Улар орасида энг йириклари “Ньюмонт-Майнинг” компанияси томонидан Зарафшон шаҳрида олтин руда конидан фойдаланиш, “Интернэшнл Телсет, Инк.” Компанияси томонидан Тошкент шаҳрида кабель телевидениеси тармоғини яратиш ва бошқариш лойиҳаларидир. Американинг фирма ва компанияларидан “Барентс групп” кимё саноати соҳасида, “Келлог” Кўкдумалоқ кони учун компрессор стансияси қуриш, “АИГ”, “Эм-Си-Ай” турли соҳаларда ўзбекистонлик шериклари билан муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда. “Зарафшон- Ньюмонт” Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси Қизилқум чўлида қисқа муддатда замонавий корхона барпо этди.

        Дунёдаги энг кучли компьютер компанияси IBM эса Ўзбекистон банк тизимини компьютерлаш соҳасида катта амалий ёрдам берди. Американинг IREX, ACCELS, Сорос жамғармаси каби муассасалари эса АҚШ ва Европанинг илмий марказларида Ўзбекистон учун мутахассислар тайёрлашга оид дастурларни амалга оширмоқда.

19 февраль 1986 йил - Бутунжаҳон китлар ва денгиз жониворлари куни

Бутун дунё бўйича 19 февраль кунида  «Бутунжаҳон китлар ва денгиз жониворлари куни» нишонланади. Бу экологик сана нафақат китларнинг, балки бизнинг сайёрамиздаги барча уммонлар ва денгизларда яшовчи барча турдаги жониворларни ҳимоя қилиш куни ҳисобланади. Бу кун 1986 йилда жорий қилинди.Шундан сўнг Халқаро китлар комиссияси томонидан китларни овлаш мораторийси кучга кирган.Бу мораторий ҳозирда ҳам фаолият юритмоқда ва бутун дунё бўйича китларни овлаш,ҳамда гўштини сотишни тақиқлаб келмоқда. Ҳозирги кунда китларни овлаш фақат маҳаллий аҳоли (аборигенлар)  эҳтиёжини қондириш ва илмий мақсадда Халқаро китлар комиссияси аъзолари рухсати билан овлаш мумкин. Энг аввало Китлар куни бу – кенг жамоатчиликни, хукумат аъзолари  ва бутун инсониятни барча сув жонзотларининг  ҳимоясига эътиборини тортишдир.Ҳозирги кунда бизнинг сайёрамизда сув жониворларининг 119 дона тури сақланиб қолинди.Китлар  ва денгиз жонзотларининг шафқатсиз ва жадал қириб ташланиши  200 йилдан бери давом этиб келиши натижасида кўплаб турларнинг йўқолиб ва камайиб кетишига олиб келди.Ваҳоланки, улар – сайёрамимздаги денгиз таркибининг тузилиши бўйича энг зўр индикаторлар ҳисобланади.Улар экологик тизимнинг биологик айланишини барқарорлаштириб турадилар. Шунинг учун бу жониворларнинг камайиб кетиши денгиз экотизимининг биологик маромининг бузилишига олиб келади.Ахир ҳар бир йўқолган тур – бу қайтариб бўлмайдиган йўқотишдир- ҳайвонот оламидаги барча йўқотишлар – буткул йўқотилади.Шунга қарамай, кит овлаш мораторийси иш юритаётган бўлса ҳам, китларни овлаш қонун томонидан таъқиқланган бўлишига қарамай, кўпгина мамлакатларда бу ҳайвонларни қириб ташлаш тўхтамаяпти. Аксарият инсонлар ўз ҳаётлари давомида ақлсизлик қилиб табиатга зиён етказиб келмоқда.Масалан, балиқчилик анжомлари  денгиз жонзотларига катта йўқотишлар олиб келади ҳамда нефть қазиб олиш орқали  нефть маҳсулотлари океанларни ифлослантирмоқда. Бундай ҳолат сайёрамиз келажагига бефарқ бўлмаган  барча одамларнинг ва денгиз жонзотларининг ҳимоячиларини қониқтирмаяпти. Денгиз жонзотлариниг ҳимояси учун бу муаммога кенг жамоатчиликнинг эътиборини  жалб қилиш керак. Кўпгина мамлакатларда бу жониворларни ёқтирувчилар учун клублар ва жамиятлар, уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф солмайди денгиз қўриқхоналари ташкил қилинган.Ҳар йили шу куни табиатни қўриқлаш гуруҳлари, экологик ташкилотлар ва жамоатчилик томонидан китлар ва денгиз  жониворларини ҳимоя қилиш мақсадида,  йўқолиб кетиш хавфи олдида турган бирон бир антиқа  жонивор турига бағишланган турли акциялар, тадбирлар ўтказилади.

19 февраль 2008 йил - Арманистонда “Китоб совға қилиш куни” байрами

Биринчи китоб арман тилидаги  “Узбатагирк” 1512 йилда Венецияда нашр қилинган. Арманистон Ёзувчилар уюшмасининг Қарори асосида 19 февраль куни Арманистонда “Китоб совға қилиш куни” байрами нишонланади. Бу анъананинг  тикланиши ҳақида 2008 йилда эълон қилиниб, унинг ташаббусчиси Арманистон  хукумати бўлди. Айнан  шу сананинг танланишининг сабаби, 1869 йилнинг 19 февраль куни - буюк арман шоири ва ёзувчиси, йирик жамоат арбоби Ованес Тадевосович Туманян туғилган.У ёшликдан бошлаб ижод қилган, 1880 йилнинг ўрталарида кўпгина арман газета ва журналлари билан ҳамкорлик қилган.Туманян  унчалик катта бўлмаган, лекин турли - туман бадиий мерос қолдирган, унда наср ва шеърият, эртак ва матал, лирика ва баллада уйғунликда қўшилган. Халқ эпоси унинг ижодининг энг чўққиси ҳисобланади. Энг машҳур асарларидан: “Давид Сасунский”(1902) ажойиб  қаҳрамонлик эпосининг қайта ишланиши, бир қатор халқ эртаклари, афсона ва балладалар, шулардан “Қўрқмас Назар”,  “Хўжайин ва ишчи”, “Ахтамар”, “Какку”, “Ит ва мушук”,  ҳамда халқ ҳаётидан олинган  поэмалар  “Сако лорийлик” (1889),”Маро”(1887), “Ануш” (1901-1902). Ахир яқин пайтларгача китоб энг кутилган совғаларнинг бири бўлган... Ҳозирда республикада байрам муносабати билан китобга бағишланган турли тадбирлар ўтказилмоқда. Арманистонда ҳозирги кунда аввалги анъаналарни тиклаб, келажак авлоднинг китобга бўлган қизиқишини қайтармоқчилар. Республика бўйлаб оммавий ўқишлар, маънавий- маданий акциялар,арман ёзувчилари билан китобхонлар учрашувлари ўтказилади ва албатта, бу куни ҳар бир инсон ўзининг яқинларига ажойиб совға – китобни ҳадя этишлари мумкин.
19 февраль 1952 йил - Футболчи Ан Михаил Иванович таваллуд топган кун
Ан  Михаил  Иванович (1952. 19. 02-1979. 11. 8) – футболчи, халқаро  миқёсдаги  спорт  устаси (1976). Тошкент  вилояти  Ўрта Чирчиқ туманида  туғилган.Олимпия  заҳиралари  билим  юртини  тамомлагач, “Пахтакор” футбол  жамоаси  ярим  ҳимоячиси (1971-79). Олий  ва  биринчи  табақа  ўйинларида  52  тўп киритган. 1974  ва  1978  йилларда  мамлакатнинг  энг  кучли  33 футболчиси  рўйхатидан  жой  олган. У сардорлик  қилган  мамлакат  ўсмирлар  терма  жамоаси  Eвропа  чемпиони  бўлган (1976). Миллий  футбол терма  жамоаси  таркибида  ўйнаган (1978). Ан  авиация  ҳалокати  натижасида  ҳалок  бўлган. Тошкентда дафн  этилган. Тошкентдаги  кўчалардан  бири  унинг  номи  билан  аталади. Болалар  ва  ўсмирлар  футбол жамоалари  ўртасида  ҳар  йили  Ан  хотирасига  бағишлаб  турнир  ўтказилади.
19 февраль 1473 йил - Поляк астрономи, гелиоцентрик система асосчиси Коперник Николай таваллуд топган кун
Коперник Николай  (1473. 19. 2. Торун, Польша – 1543. 24. 5, Фрамборк, Польша) – поляк астрономи, гелиоцентрик система асосчиси. 1492-1494 йилларда Краков университетида, кейинчалик Италиянинг Болонядаги университет ва бошқауниверситетларида ҳуқуқшунослик, тиббиёт, астрономия ва математика фанларини ўрганган. Коперник замонасининг етук астрономларидан бири бўлган. У 1543-йилда “Осмон сфераларининг айланиши ҳақида” асарини нашр эттирган. Бу асарда Птолемейнинг фан ва динда ҳукмрон бўлиб келган геоцентрик системани баён этган. Коперник ўз системасида Ерни оддий сайёралардек Қуёш атрофида ва ўз ўқи атрофида айланади деган фикрни илгари сурган. Гелиоцентрик системанинг тўғрилиги тез орада Галилей, Кеплер, И. Ньютон кашфиётлари билан исботланган.
Манба: http://taqvim.uz/uzc