Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бугунги сана тарихда

×

 2019-12-27 09:25:05    105

PDF yuklash
Chop etish


27 декабрь 2014 йил - шоир Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллиги нишонланган кун

Шоир Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллиги нишонланади 27-декабр куни Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини мамлакат миқёсида кенг нишонланди. 2014-йилда шоирнинг «Сайланма» асарлари, «Муҳаммад Юсуф замондошлари хотирасида» тўплами чоп этилади, шоирнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти щақида ҳужжатли филм яратилади. Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф яшаган Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Пушкин-Солор кўчаси, 1-уйда ёдгорлик лавҳаси ўрнатилиб, апрел ойининг охирида Ўзбек Миллий академик драма театри биносида шоир хотирасига бағишланган ижодий кеча ўтказилди.Муҳаммад Юсуф 1954-йил 26-апрелда Андижоннинг Марҳамат туманида туғилди. Тошкентдаги рус тили ва адабиёти институтини тамомлади (1978). У «Таниш тераклар» (1985), «Булбулга бир гапим бор» (1987), «Илтижо» (1988), «Уйқудагиқиз» (1989), «Ҳалима энам аллалари» (1989), «Ишқ кемаси» (1990), «Кўнглимдаги ёр» (1991), «Бевафо кўп экан» (1991), «Эрка кийик» (1992), «Ёлғончи ёр» (1994), «Осмонимга олиб кетаман» (1998) тўпламларининг муаллифи. 1998-йилда унга «Ўзбекистон халқ шоири» унвони берилди. Муҳаммад Юсуфни 2001-йилда унинг «Сайланма» асарлари чоп этилди. Шоир 2001-йил 29-июлда вафот этди. У туғилган қишлоғидаги қабристонга дафн этилди.