Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Боғчада кӯчма кутубхона ташкил этилди

×

 2020-03-04 17:14:54    92

PDF yuklash
Chop etish


Боғчада кӯчма кутубхона ташкил этилди

         Мӯҳтарам Юртбошимизнинг ёшларга булган эътибор ва ғамхӯрлиги кундан кунга ошиб бормоқда, негаки "Фарзандларимиз биздан кӯра, кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бӯлишлари шарт". Президентимиз томонидан илгари сурган бешта ташаббус фарзандларимиз келажагига қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Бугунги кунда Сух туманида ташаббуснинг тӯртинчи йӯналиши - ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ӯртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Сух туман ахборот кутубхона марказининг 2020 йил учун мӯжалланган иш режаси шакллантирилган. Туман ахборот кутубхона маркази директори Зафаржон Ғаниевнинг маълумотига кӯра, тасдиқланган режага асосан куни кеча 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида АКМнинг биринчи кӯчма кутубхонаси ташкил этилди. Кӯчма кутубхона АКМ томонидан 30 донадан кӯпроқ бадиий адабиётлар, болажонлар учун эртак ва шеърий тӯпламлар билан таъминланди. 

         Туман ахборот кутубхона маркази директорининг сӯзларига кӯра, яқин кунларда тасдиқланган режага биноан, туманнинг 2, 3, 4, 5, 6, 12-сонли мактабгача таълим ташкилотлари, марказий шифохона, туман ҳокимлигида ҳам  шундай кӯчма кутубхоналар ташкил этилади. 1-сонли МТТ да ташкил этилган кӯчма кутубхона фонди АКМ нинг мутасаддий ходимлари Т. Бобоева ва А. Ғойибовларнинг тақдим этилган китоблари билан бойитилди. “Биз бундай ташаббусдан миннатдормиз, чунки болаларимизга тақдим этилган китоблардан янги-янги шеърлар ва эртаклар ӯқиб берамиз” – дейди 1-солни МТТ тарбиячиси Ш. Ҳомидова. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, ташкил этилган кӯчма кутубхонлар АКМ томонидан ҳар икки ойда янги бадиий адабиётлар билан таъминланади.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати