Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МТТда инфекцияларни олдини олиш бӯйича профилактик тадбир ӯтказилди

×

 2020-03-04 17:10:43    85

PDF yuklash
Chop etish


МТТда инфекцияларни олдини олиш бӯйича профилактик тадбир ӯтказилди

         Ӯзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 29 февралдаги 64/4-сонли "Мактабгача таълим ташкилотларида коронавирус инфекциясининг профилактикаси буйича чора-тадбирларни кучайтириш тӯғрисида" ги қарори қабул қилинганлиги муносабати билан Ӯзбекистон ҳудудида коронавирус инфекцияси кириб келишини ва тарқалишини профилактика килиш, МТТ да тегишли чораларни амалга ошириш йули билан ходимлар ва тарбияланувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш юзасидан керакли чора-тадбирларни амалга ошириш ва назорат қилиш белгиланган.

         Шу мақсадда 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида туманда фаолият олиб бораётган МТТлар мудиралари ва тиббиёт мутахассислари иштирокида тадбир ӯтказилди. МТТ мудиралари ва тиббиёт ходимларига қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, касалликларни олдини олиш буйича белгиланган чора-тадбирларни сифатли бажарилишида шахсан маьсул эканликлари таькидланди. Тадбирда МТТ жойлашган Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини раиси И. Кабиров ва туман Кенгаши депутати С. Аскаровлар қатнашишди – дейилади Сух туман МТТ бӯлим бошлиғи Г. Усмонованинг бизга берган маълумотида.

         Саломатлик бебаҳо неъмат. Уни асраш, айниқса, таълим даргоҳларида таҳсил олаётган болажонларимизнинг соғлигини ҳимоялаш ҳаммамизнинг асосий вазифамиздир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати