Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“МЕНИНГ ОВОЗИМ – МЕНИНГ КЕЛАЖАГИМ”

×

 2019-12-24 13:06:23    236

PDF yuklash
Chop etish



Ватанимиз ҳаётидаги энг муҳим сиёсий жараён – эртага бўладиган сайловларга ҳам саноқли соат ва дақиқалар қолмоқда. Айтиш жойиз, ўзбекистонлик ҳар бир фуқаро айни пайтда эртанги кун тадбирига тайёргалик кўришмоқда. Сиёсий майдондаги қарашлар кураши эртага натижасини беради албатта. Бунда ҳар бир сайловчининг овози муҳим аҳамият касб этади. Бугун Сух тумани Сариканда маҳалласида жойлашган 431-сайлов участкасида бўлдик. Шу ўринда шуни алоҳида қайд қилиш лозимки, бу йилги сиёсий жараёнга ҳеч ким бефарқ эмас, айниқса, ёшлар ва биринчи марта овоз берувчилар.

           Сайлов участкасида эранги муҳим кунга тайёргарлик қизғин кечмоқда. Сайловга доир барча нарсалар участкада шай ва тайёр ҳолатда. Сайлов бюллетенлари олиб келиниб, алоҳида сейфда сақланмоқда. Иситиш тизими ҳам яхши ишлаябти, чунки мана неча кундирки участка сайлов комиссияси аъзолари навбатчилик қилишмоқда.

           -“Мен бугун Фарғонадан келдим, эртага Ватанимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнда фаол қатнашмоқчиман. Ҳозирги пайтда вилоятимиз марказида олий даргоҳга кириш учун тайёрланаябман. Репетиторга қатнайман. Мен эртага биринчи бор овоз бераман ва албатта, мауносиб номзодга. Сайланажак депутат бизлардек бўлажак олийгоҳ талабалар манфаатини ҳимоя қилиши керак”, - шу сўзлар билан бизга юзланди Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Таваккал Обиджонов. Ҳа, маҳаллада Тавккалжонга ўхшаган ёшларнинг сони юздан ортиқ. Улар қувонарлиси, эртанги сиёсий жараёнга бефарқ эмаслар.

           Бу ёшлар Ўзбекистон аталмиш жонажон Ватанимиз тақдири, унинг эртанги кунига ишонч кўзи ила боқишаётир. Ишончимиз комилки, эртага барча ватандошларимиз қатори Таваккалжондек фидоий ёшлар сайловларда ўз овозлари билан эртанги порлоқ келажак учун муносиб ҳисса қўшишади.

           Сух туман ҳокимлиги Ахборот хизмати