Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МЕНИНГ ОВОЗИМ – МЕНИНГ КЕЛАЖАГИМ”

×

 2019-12-24 13:06:23    143

PDF юклаш
Чоп этиш


Ватанимиз ҳайтидаги энг муҳим сиёсий жараён – эртага бўладиган сайловларга ҳам саноқли соат ва дақиқалар қолмоқда. Айтиш жойиз, ўзбекистонлик ҳар бир фуқаро айни пайтда эртанги кун тадбирига тайёргалик кўришмоқда. Сиёсий майдондаги қарашлар кураши эртага натижасини беради албатта. Бунда ҳар бир сайловчининг овози муҳим аҳамият касб этади. Бугун Сух тумани Сариканда маҳалласида жойлашган 431-сайлов участкасида бўлдик. Шу ўринда шуни алоҳида қайд қилиш лозимки, бу йилги сиёсий жараёнга ҳеч ким бефарқ эмас, айниқса, ёшлар ва биринчи марта овоз берувчилар.

           Сайлов участкасида эранги муҳим кунга тайёргарлик қизғин кечмоқда. Сайловга доир барча нарсалар участкада шай ва тайёр ҳолатда. Сайлов бюллетенлари олиб келиниб, алоҳида сейфда сақланмоқда. Иситиш тизими ҳам яхши ишлаябти, чунки мана неча кундирки участка сайлов комиссияси аъзолари навбатчилик қилишмоқда.

           -“Мен бугун Фарғонадан келдим, эртага Ватанимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнда фаол қатнашмоқчиман. Ҳозирги пайтда вилоятимиз марказида олий даргоҳга кириш учун тайёрланаябман. Репетиторга қатнайман. Мен эртага биринчи бор овоз бераман ва албатта, мауносиб номзодга. Сайланажак депутат бизлардек бўлажак олийгоҳ талабалар манфаатини ҳимоя қилиши керак”, - шу сўзлар билан бизга юзланди Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Таваккал Обиджонов. Ҳа, маҳаллада Тавккалжонга ўхшаган ёшалрнинг сони ёздан ортиқ. Улар қувонарлиси, эртанги сиёсий жараёнга бефрақ эмаслар.

           Бу ёшлар Ўзбекистон аталмиш жонажон Ватанимиз тақдири, унинг эртанги кунига ишонч кўзи ила боқишаётир. Ишончимиз комилки, эртага барча ватандошлраимиз қатори Таваккалжондек фидоий ёшлар сайловларда ўз овозлари билан эртанги порлоқ келажак учун муносиб ҳисса қўшишади.

           Сух туман ҳокимлиги Ахборот хизмати