БУГУН
2020-02-19 13:49:50 163
19 февраль 1992 йил - 1992 йил 19 февралда АҚШ билан дипломатик алоқа ўрнатилдит
Ўзбекистон Республикаси билан АҚШ ўртасидаги икки томонлама сиёсий ва иқтисодий муносабатлар бир нечта ҳукуматлараро шартнома ва битим асосида тартибга солиб турилади. Ҳамжиҳатлик ҳақидаги меморандум, Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш ҳақидаги шартнома, Савдо битими, Маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисидаги қўшма баёнот, Консуллик муносабатларига оид қўшма ахборот асосий ҳужжатлардир. Ўзбекистон АҚШдан буғдой, халқ истеъмол моллари, асбоб-ускуналар сотиб олади. Экспорт асосан пахта толасидан иборат. АҚШдаги турли фирма ва компанияларнинг Ўзбекистон билан муваффақиятли ҳамкорлиги, делегациялар алмашуви икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга имкон беради.
Ўзбекистонда бир қанча Ўзбекистон-Америка қўшма лойиҳаларини амалга оширишга киришилди. Улар орасида энг йириклари “Ньюмонт-Майнинг” компанияси томонидан Зарафшон шаҳрида олтин руда конидан фойдаланиш, “Интернэшнл Телсет, Инк.” Компанияси томонидан Тошкент шаҳрида кабель телевидениеси тармоғини яратиш ва бошқариш лойиҳаларидир. Американинг фирма ва компанияларидан “Барентс групп” кимё саноати соҳасида, “Келлог” Кўкдумалоқ кони учун компрессор стансияси қуриш, “АИГ”, “Эм-Си-Ай” турли соҳаларда ўзбекистонлик шериклари билан муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда. “Зарафшон- Ньюмонт” Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси Қизилқум чўлида қисқа муддатда замонавий корхона барпо этди.
Дунёдаги энг кучли компьютер компанияси IBM эса Ўзбекистон банк тизимини компьютерлаш соҳасида катта амалий ёрдам берди. Американинг IREX, ACCELS, Сорос жамғармаси каби муассасалари эса АҚШ ва Европанинг илмий марказларида Ўзбекистон учун мутахассислар тайёрлашга оид дастурларни амалга оширмоқда.
19 февраль 1986 йил - Бутунжаҳон китлар ва денгиз жониворлари куни
Бутун дунё бўйича 19 февраль кунида «Бутунжаҳон китлар ва денгиз жониворлари куни» нишонланади. Бу экологик сана нафақат китларнинг, балки бизнинг сайёрамиздаги барча уммонлар ва денгизларда яшовчи барча турдаги жониворларни ҳимоя қилиш куни ҳисобланади. Бу кун 1986 йилда жорий қилинди.Шундан сўнг Халқаро китлар комиссияси томонидан китларни овлаш мораторийси кучга кирган.Бу мораторий ҳозирда ҳам фаолият юритмоқда ва бутун дунё бўйича китларни овлаш,ҳамда гўштини сотишни тақиқлаб келмоқда. Ҳозирги кунда китларни овлаш фақат маҳаллий аҳоли (аборигенлар) эҳтиёжини қондириш ва илмий мақсадда Халқаро китлар комиссияси аъзолари рухсати билан овлаш мумкин. Энг аввало Китлар куни бу – кенг жамоатчиликни, хукумат аъзолари ва бутун инсониятни барча сув жонзотларининг ҳимоясига эътиборини тортишдир.Ҳозирги кунда бизнинг сайёрамизда сув жониворларининг 119 дона тури сақланиб қолинди.Китлар ва денгиз жонзотларининг шафқатсиз ва жадал қириб ташланиши 200 йилдан бери давом этиб келиши натижасида кўплаб турларнинг йўқолиб ва камайиб кетишига олиб келди.Ваҳоланки, улар – сайёрамимздаги денгиз таркибининг тузилиши бўйича энг зўр индикаторлар ҳисобланади.Улар экологик тизимнинг биологик айланишини барқарорлаштириб турадилар. Шунинг учун бу жониворларнинг камайиб кетиши денгиз экотизимининг биологик маромининг бузилишига олиб келади.Ахир ҳар бир йўқолган тур – бу қайтариб бўлмайдиган йўқотишдир- ҳайвонот оламидаги барча йўқотишлар – буткул йўқотилади.Шунга қарамай, кит овлаш мораторийси иш юритаётган бўлса ҳам, китларни овлаш қонун томонидан таъқиқланган бўлишига қарамай, кўпгина мамлакатларда бу ҳайвонларни қириб ташлаш тўхтамаяпти. Аксарият инсонлар ўз ҳаётлари давомида ақлсизлик қилиб табиатга зиён етказиб келмоқда.Масалан, балиқчилик анжомлари денгиз жонзотларига катта йўқотишлар олиб келади ҳамда нефть қазиб олиш орқали нефть маҳсулотлари океанларни ифлослантирмоқда. Бундай ҳолат сайёрамиз келажагига бефарқ бўлмаган барча одамларнинг ва денгиз жонзотларининг ҳимоячиларини қониқтирмаяпти. Денгиз жонзотлариниг ҳимояси учун бу муаммога кенг жамоатчиликнинг эътиборини жалб қилиш керак. Кўпгина мамлакатларда бу жониворларни ёқтирувчилар учун клублар ва жамиятлар, уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф солмайди денгиз қўриқхоналари ташкил қилинган.Ҳар йили шу куни табиатни қўриқлаш гуруҳлари, экологик ташкилотлар ва жамоатчилик томонидан китлар ва денгиз жониворларини ҳимоя қилиш мақсадида, йўқолиб кетиш хавфи олдида турган бирон бир антиқа жонивор турига бағишланган турли акциялар, тадбирлар ўтказилади.
19 февраль 2008 йил - Арманистонда “Китоб совға қилиш куни” байрами