Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МАЪНАВИЯТ ҲАЁТИМИЗДА ЯНГИ КУЧ, ЯНГИ ҲАРАКАТГА АЙЛАНИШИ КЕРАК” ШИОРИ ОСТИДА МАЪНАВИЯТ ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-04-26 16:07:53    310

PDF юклаш
Чоп этиш


“Маънавият ҳаётимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши керак” шиори остида маънавият форуми бўлиб ўтди

Бугун туман маданият марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими ҳамда алоқадор ташкилотлар ҳамкорлигида “Маънавият ҳаётимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши керак” шиори остида маънавият форуми бўлиб ўтди.

Туманимизга ташриф буюрган маънавият тарғиботчилари кўй-қўшиқлар садоси остида кутиб олинди. Меҳмонлар туманимиз ёш истеъдодлари ижод маҳсули кўргазмасини ҳам томоша қилишди.

Тадбирда сўз олганлар айни кунларда бутун Республика бўйлаб ўтказилаётган маънавий тадбирларнинг асосий мақсади ҳақида гапирдилар. Эзгуликни шиор қилиб олган халқ ҳамиша маърифатли ва маънавияти етук миллат бўлишини ҳақиқий мисоллар билан тилга олишди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари Масутжон Сулаймонов Сўх замини башарият пайдо бўлишига асос бўлган қадимий маскан эканлиги ва ушбу қадимий ва навқирон заминда маънавияти етук инсонлар умргузаронлик қилишларини алоҳида таъкидлади.

 

Тадбир давомида мазкур форумни кўтариникиликда ўтказилишини таъминлашда қўшган ҳиссаси учун туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов, туман “Нуроний” жамғармаси етакчи мутахассиси Абдушукур Тўрабоев, маънавият тарғиботчиси Мунира Атаеваларга Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими ташаккурномалари тақдим этилди. Шунингдек, Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинига янги бадиий адабиётлар тўплами ҳам топширилди.

Тарғибот тадбирида қатнашган иштирокчилар туманга ташриф буюрган маънавият тарғиботчилари билан дилдан суҳбатлашишди, кўй-қўшиқлар ижро этилиб, рақсларга тушишди. Мазкур тарғибот тадбирлари туманимиз маҳаллаларида эртага ҳам давом этади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram