Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАНИМИЗДА МАЪНАВИЯТ ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА: БУГУН УШБУ ТАДБИРГА СТАРТ БЕРИЛДИ

×

 2024-04-26 16:04:12    309

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимизда маънавият форуми бўлиб ўтмоқда: бугун ушбу тадбирга старт берилди

Бугун Республика маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими бошлиғи Масуджон Сулаймонов бошчилигидаги делегация Сўх туманига ташриф буюрди. Туман маънавият ва маърифат маркази бўлими бошлиғи Гулшанжон Ибрагимовнинг маълумотига кўра, мазкур тадбир – маънавият форуми доирасида туманимизнинг маънавий-маърифий ҳаётидаги амалий ишлар ўрганилади.

Делегация тарикибида бўлган вилоятмизнинг туман ва шаҳарлари маънавият ва маърифат бўлими бошлиқлари даставвал Сойбозор мавзесидаги маънавият ва маърифат марказида бўлдилар. Эзгу ниятлар билан барпо этилган маънавият боғига янги манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.

Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими биносида бўлган меҳмонлар бу ердаги шароитлар билан танишдилар. Мазкур тадбир таърихий сана – забардааст шоир Муҳаммад Юсуфнинг таваллуд айёмига тўғри келганлиги боис, марказ биносида шоир хотираси яна бир карра ёдга олинди.

Туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов бошчилигида меҳмонлар 1-сонли умумий ўрта таълим мктабида бўлдилар ва бу ерда ўқувчи талабалар билан самимий суҳбат ташкил этилди. Бугун куннинг иккинчи ярмида туман маданият марказида маънавият форумининг асосий қисми бўлиб ўтади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram