Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАҚИР МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА 120 ЎРИНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2024-04-26 10:24:20    322

PDF юклаш
Чоп этиш


Қақир маҳалла фуқаролар йиғинида 120 ўринли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди


Қақир маҳалла фуқаролар йиғинида янги давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тақдимот маросимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари, Олий Мажлис депутати Аҳмаджон Ғаниев, маҳалла аҳли, нуронийлар ва кенг жамоатчилик иштирок этдилар.


Янги муассаса рамзий лентаси қирқилди ва тақдимот маросимига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда сўз олганлар Республикамизда Президентимиз томонидан баркамол авлод таълим-тарбиясига берилаётган эътибор, Ватанимизнинг энг чекка гўшаларида ҳам қад ростлаётган бу каби иншоотлар келажак авлод манфаатига қаратилганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.


Тадбир жараёнида қурилиш ишларида фаол бўлганлар ва муассасанинг янги раҳбарига ташаккурномалар, қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Тадбирда янграган шеър ва қўшиқларда Ватан тараннум этилди.


120 ўринга муўлжалланган мазкур муассасада яратиб берилган шароитларни кўздан кечирган меҳмонлар болажонлар билан самимий мулоқот қилдилар. Маълумот учун: мазкур муассаса қурилишига давлатимиз бюджетидан 4 миллиард 286 миллион сўм маблағ йўналтирилган.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram