Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2024-04-26 10:20:03    139

PDF юклаш
Чоп этиш


ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


Туман ҳокимлигида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 87-сессияси бўлиб ўтди.


Сессияда тумандаги сектор раҳбарлари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олйи Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Аҳмаджон Ғаниев ҳам қатнашди.  

 

Сессияга қўйилган 6 та масала сессия иштирокчилари томонидан алоҳида таҳлил ва муҳокама қилинди.


Сессия кун тартибига қўйилган масалалар –


Туман ҳокимининг 2024-йил I-чоракида “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг амалга оширилиши натижалари тўғрисидаги ҳисоботи;


туман ички ишлар бўлими бошлиғининг 2024 йил I-чоракида “Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати, шунингдек, жамоат хавфсизлиги” ҳақидаги ҳисоботи;


жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни танлаб олиш жараёнини 2024 йил I-чоракида амалга оширилиши тўғрисида;


Сўх туман Адлия бўлимининг тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлари ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисидаги ахбороти;


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2024 йил 4-апрелдаги КҚ-706-IV-сонли “Маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва сенаторларнинг маҳалла-еттилиги билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қуйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида;

 

Туман Кенгаши депутати, Ҳазрати-Али МФЙ раиси С.Нишоновнинг сўрови тўғрисида.


Сессияга туман ҳокими, Кенгаш раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев раислик қилди ва уни олиб борди.


Кун тартибига қўйилган масалалар бўйича туман туман ҳокими, Кенгаш раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев,  туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Зайлиддин Искандаров, туман адлия бўлими вакили Ўктамжон Эргашев, Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши котибият мудири Масуджон Жумаев ва туман Кенгаши депутати, Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишоновлар маърўза қилдилар.


Туман ҳокими ўз сўзида туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар, туман миқёсида “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг амалга оширилиши натижалари тўғрисидаги алоҳида тўхталиб ўтди.

 

Сессия кун тартибидаги бошқа масалаларга оид сессия иштирокчиларининг музокаралари тингланди.

 

Депутат Субҳонали Нишонов ҳам сўзга чиқиб, депутатлик сўровида Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган зиёратгоҳда ўзбошимчалик билан эгалланиб олинган ер майдонлари ва бу ҳудуд маданий мерос объектларига тааллуқлигига қарамасдан қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги хусусида мурожаат этгани хусусида гапирди ва ушбу муаммо ечими бўйича амалий ишлар қилиниши лозимлигини қайд этди.

 

Шунингдек, депутатнинг сўрови бўйича 2023 йилда меҳнат таътили олган 14 нафар Сўх туман маҳалла раисларига қонунда кўрсатилган модий ёрдамлар шу кунгача берилмаган. Сессиянинг қарорига оид ушбу маблағ ҳам туман ҳокимлиги томонидан ўтказиб бериладиган бўлди.  

 

Сессияда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Олйи Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Аҳмаджон Ғаниев иштирокчиларга бугунги кунда республикамизда 4 миллионга яқин уй-жойнинг кадастр ҳужжати йўқлиги, уларнинг аксарияти қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер майдонлари балансида турганлиги ва тегишли ҳокимлик қарори билан уй-жой учун ер берилган, аммо кадастр ҳужжати қилинмаганлиги хусусида гапирди.

 

Шу муаммоларни ҳал этиш учун Қонунчилик палатасида ўтган ҳафтада депутатлар томонидан ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисидаги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонуннинг мазмун-моҳияти ва унинг қўлланиши хусусида депутат иштирокчиларга тўлиқ маълумот етказди.          

 

Кун тартибига қўйилган масалалар бўйича маърузачилар томонидан керакли маълумотлар етказилди ва сессия қизғин мунозарларга бой тарзда ўтди.


Қўйилган масалалар юзасидан қабул қилинган қарор лойиҳалари депутатлар томонидан тасдиқланди.


Шу билан Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 87-сессияси якунланди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram