Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА ҲАМ “EDU LAND ACADEMY” НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2024-04-25 18:07:23    201

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида ҳам “Edu Land academy” нодавлат таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилади

Республикамизда таълим тизимидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ўсиб келаётган баркамол авлод келажагига қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Давлат таълим муассасалари баробарида нодавлат таълим муассасаларига берилган имкониятлар ҳам таълим-тарбия ривожи ва юқоридаги эзгу мақсадларни рўёбга чиқаришда хизмат қилади.

Республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Сўх туманида ҳам ушбу йўналишда илк қадамлар қўйилмоқда. Бир гуруҳ маънавияти етук ва маърифатли ёшларимиз саъй-ҳаракати ва ташаббуси билан туманда “Edu Land academy” хусусий мактабининг филиали очилади.

Мазкур қувончли янгиликни туман аҳлига етказиш ва бошланган эзгу ва хайрли амал рўёби мақсадида болалар ёзги соғломлашатириш оромгоҳида туман зиёилари ва етакчи фахрий ўқитувчилар иштирокида учрашув ташкил этилди. Самимий мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур тадбирда нодавлат таълим муассасалари фаолиятига назар ташланди ва унинг Сўх туманида фаолият бошлашининг афзалликлари ҳақида гапирилди.

Айтиш лозим, олий таълим даргоҳига кириш ниятида бўлган сўхлик ёшлар асосан вилоят марказидаги ва бошқа шаҳар-туманлардаги репетиторлик курслари ёхуд хусусий мактабларга қатнашар эди. Бу албатта, табиийки, катта сарф-харажат талаб этилар эди.

Энди илмга ташна бўлган ҳар бир мурғак қалб ўзимизнинг туманимизда ташкил этилаётган хусусий мактабда таҳсил олишлари мумкин бўлади. Тадбирда мактабдаги яратиб бериладиган шарт-шароитлар ва қулайликлар ҳақида тўлиқ маълумотлар етказилди.

“Edu Land academy” нодавлат таълми муассасаси Истиқлол маҳалласида бунёд этилган болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида ташкил этилади. Ўқув жараёни мазкур муассасада янги ўқув йилидан бошланади.

Тадбирда иштирок этган “Edu Land academy” нодавлат таълим муассасаси вакиллари ва етакчи мутахассислари иштирокчиларга бу бўйича етарли маълумотлар беришди. Мазкур таълим муассасасида табиий фанлар, аниқ фанлар, ижтимоий фанлар, хорижий тилларни ўргатиш машғулотлари репетиторлик усулида олиб борилади. Қувонарлиси, мазкур муассасада таълим тожик ва ўзбек тилларида олиб борилади.

Мазкур муассасада таълим уч босқичда – 1 – 4-синфлар, 5 – 7-синфлар ва 8 – 11-синфлар кесимида йўлга қўйилади. Талаба бўлиш бахтига муяссар бўлган фарзандларимизга малакали устозлар жамоаси сифатли таълим бериш баробарида уларни олий таълим муассасаларига сифатли тайёрлашга астойдил ҳаракат қиладилар.

Тадбирда иштирок этган Сўх тумани ҳокимлиги вакиллари, фахрий муаллимлар ва таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган устозлар сўзга чиқиб, нодавлат таълим муассасалари фаолиятига оид ўз фикр-мулоҳазаларини изҳор этдилар. Оромгоҳда яратиб берилган қулай шарт-шароитлар талабаларни танлаган йўналишларини қунт билан ўрганишга имконият яратиб беради.

Нодавлат таълим муассасасига оид тўлиқ маълумотларни ижтимоий тармоқдаги t.me/eduland_sokh телеграм ҳаволаси орқали олишингиз мумкин бўлади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram