Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАЛЪАЧА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ЕТТИЛИГИ ОНЛАЙН СЎРОВНОМА ҒОЛИБИ!

×

 2024-04-24 14:26:52    210

PDF юклаш
Чоп этиш


Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини еттилиги онлайн сўровнома ғолиби!

Хабарингиз бор, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан Сўх туманидаги энг фаол маҳалла еттилигини аниқлаш мақсадида ижтимоий тармоқларда онлайн сўровнома ўтказилди. Онлайн сўровнома бугун, 24 апрель, соат 12-00да якунланди.

Сўровнома натижаларини аниқлаш ва энг фаол маҳалла еттилигини муносиб тақдирлаш мақсадида туман ҳокимлигида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали раҳбари Аҳаджон Акбаров, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, маҳаллалар еттилиги иштирок этди.

Сўровнома натижаларига кўра, энг кўп – 655 та овоз билан Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини еттилиги биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди. Ғолибларга Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиалининг ташаккурномаси ва ноутбук тақдим этилди.

АРГОС Фарғона филиали ташаббуси билан маҳаллалар еттилиги ўртасида 25 апрельдан 25 май кунигача “Китобхонлик” танлови ўтказилади. Бериладиган 5 та китоб бўйича танловнинг охирида савол-жавоб кечаси ўтказилади ва ушбу танловнинг ғолибига 10 миллион сўм, 2-ўринга 7 миллион ва 3-ўринга эгалик қилган маҳаллага 5 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти тақдим этилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram