Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЕР УЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН МУЛК ВА ИЖАРА ҲУҚУҚИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛМОҚДА

×

 2024-04-24 11:30:27    149

PDF юклаш
Чоп этиш


Ер участкаларига бўлган мулк ва ижара ҳуқуқи эътироф этилмоқда

Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 1-сектор биносида Ўзбекистон Республикаси Олйи Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Аҳмаджон Ғаниев иштирокида мазкур ҳудуд фуқаролари билан учрашув ташкил этилди. Олий Мажлис депутати томонидан иштирокчиларга қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида асосли тушунтиришлар берилди.

Ҳаётий ўзгаришлар фуқароларда ерга бўлан муносабатларини ўзгартириш лозимлиги зарурлигини тақозо этмоқда. Бугунги кунда Республикамизда ер участкаларига бўлган мулк ва ижара ҳуқуқи эътироф этилмоқда.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ҳам айнан ушбу долзарб масалага дахлдор ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Аҳмаджон Ғаниев иштирокчиларга Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар берди ва ерга бўлган муносабат Қонун билан тасдиқлаб қўйилаётганлиги ҳаётий зарурат эканлигини таъкидлади. Учрашув давомида мавзу бўйича иштирокчилар ўз саволларига керакли жавоблар олдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram