Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

×

 2024-04-22 17:35:50    167

PDF юклаш
Чоп этиш


Қонунчиликдаги янгиликлар

 

Табиий захиралар ҳамманинг мулки!


Табиий захиралар ҳамманинг мулки: ягона чора уни тежаш. Бугун дунё аҳолисининг тўртдан уч қисми экологик қарздор.

Сиз, Биз нима қила оламиз? Шунчаки ишхона ва уйдаги электр захираларини тежанг. Бу аслида умуман қийин эмас. Бироқ ҳар биримиз учун манфаатли ишдир. Қурилма ишлатилмаганда электр симини тармоқдан узинг.

Кўпчилик электр тармоғига уланган қурилмалар қанча электр энергиясини сарфлашини билмайди. Масалан, ўчиқ телевизорлар, компютерлар, зарядланган телефонлар. Улар сарфлайдиган электр энергияси миқдори оз, бироқ узоқ муддат уланган ҳолатда турганда бундай деб бўлмайди.

Кундалик одатларингизни ўзгартиринг! Энергияни тежаш учун, керак бўлмаганда, чироқларни ёки қурилмаларни ўчиринг. Электр чойнакда фақатгина ўзингиз учун зарур бўлган сувни қайнатинг. Компютерингизда кутиб туриш функсиясини фаоллаштиринг. Кондиционерингизни ишга туширганингизда, ойналарни ёпиб қўйинг.

Жаҳон ташкилотлари ҳисоботларидан бирида “Агар биз дунё табиий захиралардан ҳозирги даражада фойдаланишда давом эцак, келгуси ўттиз йил мобайнида ҳаётий эҳтиёжларимизни қондириш учун яна бир сайёрага баробар захира керак бўлади”, дейилган эди.

Биз яна бир сайёрага баробар захирани тўплай олмаймиз. Кўпчилик бўлиб қила оладиган ягона чорамиз уни тежаш ва асраб-авайлаб ишлатишдир.

Айни шу мақсадда, юртимизда энергоресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16-апрелида “Ёқилғи-енергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон Ҳукумат қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан энергоресурслар билан боғлиқ бир қатор янгиликлар жорий қилинмоқда, хусусан:

1. Маиший истеъмолчилар учун ижтимоий меъёрлар белгиланди.

Қарор билан, жорий йил 1-майдан бошлаб маиший истеъмолчилар (аҳоли хонадонлари) учун қуйидагича ижтимоий (базавий) меъёрлар киритилади:

электр энергияси – ойига 200 1 kWhгача;

табиий газ (март–октябр ойларида) – ойига 100 кубометргача;

табиий газ (ноябр–феврал ойларида) – ойига 500 кубометргача.

Географик ва иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иситиш мавсуми республиканинг бошқа ҳудудларидан фарқли равишда октябр–феврал ойлари деб белгиланди.

2. 2024-йил 1-майдан янги тарифлар кучга киради.

Электр энергияси учун Маиший истеъмолчилар учун тарифлар (1 1 kWh учун, ойига):

— 200 1 kWhгача – 450 сўм (ҳозирда 295 сўм);

— 201 1 kWhдан 1000 1 kWhгача – 900 сўм;

— 1001 1 kWhдан 5000 1 kWhгача – 1350 сўм;

— 5001 1 kWhдан 10 000 1 kWhгача – 1575 сўм;

— 10 001 1 kWhдан кейин – 1800 сўм.

Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар белгиланган тарифларнинг 50 фоизи миқдорида тўлашда давом этади.

Ҳисоб-китобларга кўра битта хонадонда 11 турдаги электр жиҳозлари ишлатилганида бир ойда ўртача 180 1 kWh энергия сарфланади.

Табиий газ учун Иситиш мавсумида – ноябр-феврал ойларида аҳоли хонадонлари учун табиий газ тарифлари (1 кубометр учун, ойига):

— 500 кубометргача – 650 сўм (ҳозирда 380 сўм);

— 501 кубометрдан 2500 кубометргача – 1500 сўм;

— 2501 кубометрдан 5000 кубометргача – 1950 сўм;

— 5001 кубометрдан 10 000 кубометргача – 2275 сўм;

— 10 001 кубометрдан кейин – 2600 сўм.

Ҳисоб-китобларга кўра битта хонадонда бир ойда ўртача

500 куб/метр табиий газ ишлатилади.

Март–октябр ойларида:

— 100 кубометргача – 650 сўм;

— 101 кубометрдан 2500 кубометргача – 1500 сўм;

— 2501 кубометрдан 5000 кубометргача – 1950 сўм;

— 5001 кубометрдан 10 000 кубометргача – 2275 сўм;

— 10 001 кубометрдан кейин – 2600 сўм.

3. Аҳолига фойдаланилган газ ва электр ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда юборилади.

2024-йил 1-июндан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ бўйича ойлик маълумот “базавий меъёр” ва ундан ортиқ ҳажмлар кесимида истеъмолчиларга юборилади.

4. Эҳтиёжманд оилаларга меъёрдан ортиқ ишлатилган электр ва газ учун пул берилади.

Иситиш мавсумида (ноябр – феврал ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсациялар берилади:

– ноябрда 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам;

– электр ва газ бўйича базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

электр учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларидаги эҳтиёжманд оилалар учун тўловлар октябр ойидан бошлаб тўланади.

Эҳтиёжманд оила сифатида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” тизимига киритилган оилалар тушунилади. “Маҳалла еттилиги” томонидан Ягона реестрга кирмаган эҳтиёжманд оилаларнинг эса қўшимча рўйхати шакллантирилади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳам маҳаллалар кесимидаги эҳтиёжманд оилалар қўшимча рўйхатига ўзгартириш киритиши мумкин.

5. Эҳтиёжманд оилалар компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилиши керак.

Компенсация олувчи эҳтиёжманд оилалар ноябр – март ойларида (ҳар ойнинг 15-санасигача) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилади.

Бунда, аризада паспорт маълумотлари, абонент рақами ва телефон рақами кўрсатилади. Ариза берилган ойнинг 27-санасигача “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан биргаликда ўрганилади. Ўрганиш натижаси асосида компенсация пуллари ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 27-санасигача эҳтиёжманд оилаларнинг пластик картасига ўтказиб берилади.

6. Пластик картаси бўлмаган эҳтиёжманд оилаларга карта бепул очиб берилади.

Ҳокимликлар Халқ банки билан биргаликда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тақдим этилган рўйхатга мувофиқ 2024-йил 1-ноябргача банк пластик картаси бўлмаган эҳтиёжманд оилалар вакилига бепул асосда пластик карталар очиб берилишини таъминлайди.

                  Абдуманнон Умриддинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram