Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДХХ КУБОГИНИНГ 2-СЕКТОР ФИНАЛ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-04-19 19:05:58    261

PDF юклаш
Чоп этиш


ДХХ кубогининг 2-сектор финал босқичи бўлиб ўтди


Ҳар йили ўтказилиши анъана тусига кириб қолган спортнинг мини-футбол ва футбол турлари бўйича ўтказиладиган “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақалари маҳалла жамоалари учун ўзига хос турнирга айланди.


Хусусан, жорий йил ҳам Сўх туманида бўлиб ўтаётган ушбу мусобақа юқори кайфият ва кўтаринкиликда давом этмоқда.


Апрел ойида старт олган Сўх тумани сектор босқичи мусобақаларида 2-сектордан жами 9 та маҳалла эркаклар жамоалари ўртасида ташкил этилди. Мини-футбол мусобақаси якунида “Сариканда” ва “Янгиариқ” маҳалла ёшлари финалда ўзаро баҳс олиб боришди ва 2:1 ҳисобида Сарикандаликлар ғалаба қозониб туман босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram