Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАЛАРДАН ДАРАКЛАР

×

 2024-04-19 18:57:03    260

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллалардан дараклар

Электр энергияси таъминотидаги муаммоларни ҳал этиш юзасидан Сарибозорча маҳалласида амалий ишлар қилинмоқда. Туман ЭТК ходимлари томонидан темир-бетон таянчларига тўсиқ бўлаётган, кўча қисмида бўлган дарахтлар тозаланмоқда.

Президентимизнинг 20-сонли қарори асосида фуқароларга ажратиб берилган 15-сотихли ерлардан самарали фойдаланиш юзасидан олиб борилаётган ишлар Девайрон маҳалласида ўрганилмоқда.

Мазкур маҳаллада электр энергияси муаммолари ҳам бартараф этилаётир;

Ишсиз ёшларга эътибор қаратилмоқда. Жумладан, маҳалладаги ишсиз фуқаро Наврўзжон Зиёталиевга субсидия асосида мотокультиватор берилди.

Тул маҳалласи, “Сурати” кўчасида яшовчи аҳоли мурожаатларига биноан, электр энергияси таъминотидаги муаммолар соҳа вакиллари томонидан бартараф этилмоқда. Бу ишларда хусусий тадбиркорлар кўмаги ҳам беқиёс.

Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида автомобил йўлларидаги тўсиқлар олиб ташланмоқда. Маҳалла раиси ташаббуси билан бошланган бу ишларда маҳалла мутасаддилари фаол иштирок этишаётир.

Мазкур маҳалладаги кам таъминланган оилаларга “Саховати маҳаллаи Ҳазрати Али” жамғармаси ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Бу эътибордан маҳалла аҳли ва эҳтиёжманд фуқаролар мамнун ва миннатдор.

Навобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги Малбут қишлоғида жойлашган эски қабристонни ободонлаштириш ишларида барча фуқаролар фаол қатнашмоқда.

Шунингдек, маҳаладаги умумтаълим мактабида ҳарбийлар билан учрашув ташкил этилди.

Шарқобод маҳалласида ҳам ободонлаштириш йўлидаги ишлар қизғин кечмоқда. Маҳаллада жиноятчиликни олдини олиш ва огоҳликни кучайтириш мақсадида ички кўчаларга видеокўзатув камералари ўрнатиш ишлари олиб борилаяпти.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот ҳизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram