Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАЛЪАЧА МАҲАЛЛАСИДА ҲАР СОҲАДА ИШЛАР ҚИЗҒИН КЕЧМОҚДА

×

 2024-03-25 16:59:42    99

PDF юклаш
Чоп этиш


Қалъача маҳалласида ҳар соҳада ишлар қизғин кечмоқда

Туманимизнинг 1-сектори ҳудудидаги Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва амалий ишлар жараёнини кўздан кечириш мақсадида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев айни дамда ушбу маҳаллада маҳалла мутасаддилари фаолияти билан танишмоқда. Маҳаллада айни кунда ҳудуд тозалигини таъминлаш ва ободонлаштириш йўналишида амалий ишлар қилинмоқда.

Маҳалла раиси ва маҳалла еттилиги ташаббуси билан Қалъача маҳалласининг кириш қисмига янги баннер ўрнатилмоқда. Бу ишда маҳалладаги саховатпеша инсонлар амалий кўмак кўрсатишаётир.

Маҳалла ҳудудидаги экин ер майдонларида ҳам ишлар қизғин кечмоқда. Экин ер майдонларини тайёрлаш, экин экиш ишлари ҳам туман ҳокими томонидан ўрганилиб, соҳа вакиллари ва миришкорлар билан мазкур мавзуга доир суҳбат қилинди. Бободеҳқонлар хирмонига барака тилаб, дуолар қилинди.

Маҳалланинг Жавпая мавзесида ҳам айни дамда ишлар жараёни қизғин кечмоқда. Тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ишлар туман ҳокими томонидан бугун ҳоким ёрдамчилари иштирокида ўрганилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram