Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН “ИНСОН” ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-03-20 15:20:46    290

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори иштирокида сайёр қабул ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси Сўх тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбарияти томонидан ташкил этилган навбатдаги сайёр қабул Сўх туманининг Демурсад маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун ўтказилди.

Сайёр қабул маҳалла аҳли билан очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, қатнашчиларга марказ директори Сайидали Темиралиев томонидан иштирокчиларга  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октабрдаги 654-сонли ва 2023-йил 10-ноябрдаги 596-сонли қарорлари талаблари, нафақаларни тайинлаш, тўлаш, рад этиш ёки тўлашни давом этиш сабаблари тушунтирилди.   

Қабул давомида 12 нафар мурожаатчиларнинг турли мавзулардаги мурожаатлари кўриб чиқилди. Жумладан, 1 нафар фуқарога реабилитация техник воситалари билан таъминлаш юзасидан қилган мурожаати тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, 11 нафар мурожаатчига жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram