Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН МАРКАЗИДА ЯНГИ САВДО МАЖМУАСИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

×

 2024-03-19 16:13:39    125

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман марказида янги савдо мажмуаси фаолият бошлади

Тадбиркорликка очиб берилган кенг йўл ва тадбиркорларга яратиб берилган қулай шарт-шароитлардан самарали фойдаланаётган туманимизнинг мазкур соҳа ходимлари иқтисодиёт равнақи ва ривожига ҳам ҳисса қўшишмоқда. Тадбиркорлар фаолияти туфайли янги субъектлар пайдо бўлмоқда.

Бўш турган бинолардан фойдаланиш ва шу орқали тадбиркорликни ривожлантириш бўйича туманимизда ҳам арзирли ишлар қилинмоқда. Наврўз байрами арафасида туман марказида янги тадбиркорлик субъекти ўз фаъолиятини бошлади.

Давлат хизматлари маркази биносининг пастки қисмида “Гилам маркази” савдо компекси иш бошлади. Мазкур мажмуа “Отабек мадонна” корхонасига қарашли бўлиб, корхона раҳбари Эркинжон Джураевнинг сўзларига кўра, мазкур иншоот таъмирлаш ишларига 200 миллион сўм малағ йўналтирилди.

Мазкур субъектнинг фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев, туман прокурори Садирали Мирзокаримов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фариджон Тўрабоевлар қатнашди. Мазкур мажмуадан аҳоли ўзларига керакли бўлган рўзғор маҳсулотлари, сифатли гиламларни мақбул нархларда олишлари мумкин бўлади.

                Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram