Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОБОД ВА ФАЙЗЛИ МАҲАЛЛА – ЮРТ КЎРКИ

×

 2024-03-19 16:11:45    138

PDF юклаш
Чоп этиш


Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки


Уч кун давомида Республикамиз бўйлаб бўлиб ўтказилган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилди.


Наврўз байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида ташкил этилган хайрия ҳашарида туманимиз бўйича 44 414  мингдан зиёд юртдошларимиз қатнашдилар. 29 гектарга яқин ер майдонлари ободонлаштирилди.


Қарийб 59 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди. 25 та қабристон, 10 та зиёратгоҳ ободонлаштирилиб, салкам 65 минг дарахтга шакл берилиб, оқланди.

Ўтказилган ушбу хайрия ҳашарида туманда жами 204 та кўчалар тозаланиб, 325 та хонадонлар ва томарқа ерлари чопилиб, тартибга келтирилди. Бундан ташқари, 4 та болалар майдончалари ҳам тозаланди. “Яшил макон” умумимиллий давлат дастури доирасида  52 177 туп мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

21 008 тўп мевали, 20 156 тўп манзарали дарахтлар экилиб, экилган гуззар сони 3 834 тўпни ташкил этади.

Бу сафарги хайрия ҳашарида ҳам кам таъминланган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ҳашар доирасида 10 та юртдошларимизнинг хонадонлари таъмирлаб берилди. Бунинг учун 9,7 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

 

Шу билан бирга, 80 тадан зиёд эҳтиёжманд оилаларга, ногирон ва ёлғиз қарияларга ёрдам кўрсатилди ва бунинг учун 24,7 миллион сўм маблағ йўналтирилди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram