Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 128 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚУТЛОВ

×

 2024-03-08 11:56:13    360

PDF юклаш
Чоп этиш


Қутлов

Туманимизнинг азиз ва мунис онахонлари, дилбар опа-сингилларию гўзал қизлари! Барчангизга нафис баҳор, муҳаббат, гўзаллик, латофат ва меҳр рамзи бўлган 8-март - Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!

Одатда аёлни баҳорга, баҳорни эса аёлга қиёслашади. Зотан ўлкамиз узра муаттар сепини ёя бошлаган баҳорнинг илк кунлари айнан хотин-қизлар байрами билан бошланиши ҳам рамзий маъно касб этади. Аёли бор оила қут-баракали, файзли ва тароватли бўлади. Юртимиз ҳам, жамиятимиз ҳам аёл билан гўзалдир.

Ўзбекистонимиз турмуш тарзининг осудалиги, бахт-саодатли ва тотувлиги, олиб борилаётган ҳар бир бунёдкорлик, яратувчанлик ишларида аёлларимизнинг ақл-заковати, ўткир зеҳни мужассам эканлигини қувонч билан таъкидлаб ўтишимиз жоиздир. Демак, биз барчамиз ҳамиша эл-юрт ардоғидамиз. 

Азиз ва мухтарама опа-сингиллар!

Барчангизни ер куррамизда кенг миқёсда нишонланиб келинаётган 8 – март -  Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий қутлаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, оилаларингизда тўкин-сочинлик, бахт-саодат, шоду-ҳуррамлик, шарафли ишларингизда янгидан-янги зафарлар тилайман.

АЁЛЛИК БАХТИ, БЕКАЛИК ТАХТИ, ОНАЛИК МАРТАБАСИ СИЗЛАРГА ҲАМИША ҲАМРОҲ БЎЛСИН!

 

Ҳурмат билан, Сўх тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ҲҚМБ катта инспектори подполковник, Шаҳноза ШОДМОНОВА



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram