Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-05-31 18:57:20    94

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ташаббусли бюджет” жараёнларини такомиллаштириш бўйича очиқ мулоқот ташкил этилди

Республикамизда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларида фуқароларимизнинг иштироки бевосита бажарилаётган ишлар самарадорлигига хизмат қилаётир. Бунга “Ташаббусли бюджет” маблағлари орқали қилинаётган ишлар мисол бўла олади.

Охирги йиллар давомида туманимизда “Ташаббусли бюджет” маблағлари орқали ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Галдаги мақсад ушбу лойиҳани мукаммалаштиришдан иборат ва ушбу тадбирларда ҳам фуқароларимиз фаол иштирок этишаётир.

Ушбу мақсадда туманимизда фуқаролар ва жамоат ташкилотларидан ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар йиғиш мақсадида очиқ муҳокама ва мулоқотлар ташкил этилмоқда. Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида мазкур масалада тадбир ташкил этилди ва ушбу тадбирда туман ҳокимлиги ва туман молия бўлими вакиллари иштирок этишди.

Маҳалла фаоллари иштирок этган мазкур тадбирда фуқароларга “Ташаббусли бюджет” ва унинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди. Фуқаролар ҳам ўз навбатида овоз бериш механизмини такомиллаштириш, лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга ошириш, жараёнларни ўтказиш муддатлари юзасидан лойиҳалар максимал қийматини белгилаш бўйича таклифлар бердилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram