Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДАРОМАД ОЛИШГА ОИД ЯРАТИБ БЕРИЛГАН ШАРТ ВА ШАРОИТЛАР ҲАР БИРИМИЗНИ ХАЙРИХОҲ БЎЛИШГА ЧОРЛАЙДИ

×

 2023-05-26 19:58:35    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Даромад олишга оид яратиб берилган шарт ва шароитлар ҳар биримизни хайрихоҳ бўлишга чорлайди

Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинидаги Жавпая массивида барпо этилган янги ўрикзор қатор ораларига зироатлар экиш юзасидан массивга бириктирилган раҳбарлар томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Вилоят ҳокимининг охириги ташрифи чоғида ишларни тизимли ташкил этиш бўйича вазифа олган раҳбарлар кўрсатмалар ижросини сифатли таъминлашга астойдил киришган.

Сўх тумани прокурори Садирали Мирзокаримовнинг маълумотига кўра, бугун Жавпая массивида 112 та лот эгалари билан амалий семинар ўтказилди. Семинарда ҳар бир фуқарога мутахассислар томонидан кўчатлар ораларини тозалаш ва қатор ораларига ошқовоқ экиш тартиби тушунтирилди.

Шунингдек, янги боғбонларга уруғларни экиш схемаси ва уларни озиқлантириш тартиби ҳам атрофлича тушунтирилди. Экиш учун олиб келинган 50 килограмм ошқовоқ уруғи тарқатилиб, 8 гектар ер майдонига белгиланган тартибда экилиши таьминланди.

Туман ҳокими назоратида олиб борилаётган ишларда ҳудудлар бешлиги ҳам астойдил ҳаракат қилишаётир. Туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоевнинг маълумотига кўра, вилоят ҳокими кўмаги билан Жавпаянинг иссиқхоналар ҳудудига суғориш суви тортиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Дарҳақиқат, айни кунда Жавпаяда меҳнат қилиш ва астойдил ҳаракат қилиш палласи авж олиши лозим. Берилган имконият ва шароитдан самарали фойдаланиш мақсади бор одам  бугун шукроналик ва хайрихоҳлик билан чиқиб меҳнат қилиши шарт ва зарур.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram