Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2023-03-31 17:41:52    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?


Меҳнат шартномасида тарафларнинг реквизитлари кўрсатилади

Янги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасида меҳнат шартномаси тузилган сана ва жой, меҳнат шартномасининг рақами ва унинг тарафларининг реквизитлари кўрсатилади.

Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат:

•       фамилияси, исми ва отасининг исми;

•       шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;

•       яшаш ёки турган жойининг манзили ва у билан боғланишга доир маълумотлар;

•       солиқ тўловчининг идентификация рақами;

•       жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда);

•       шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами.

Иш берувчининг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат:

•       меҳнат шартномасини тузган иш берувчининг номи;

•       иш берувчининг меҳнат шартномасини имзолаган вакили ҳақидаги маълумотлар;

•       иш берувчи ташкилотнинг жойлашган ери (почта манзили);

•       солиқ тўловчининг идентификация рақами;

•       иш берувчиларнинг банк реквизитлари;

•       иш берувчининг алоқа маълумотлари (телефон рақамлари, электрон почта манзили ва бошқалар).                                                             


М.Қодиралиев - Фарғона вилоят адлия бошқармаси Риштон тумани адлия бўлими бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram