Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РОВОН МАҲАЛЛАСИДА ИФТОРЛИК ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-03-31 17:37:28    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Ровон маҳалласида ифторлик тадбири ташкил этилди

Туманимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” мавзуси остида ташкил этилаётган ифторлик тадбирлари умрбоқий миллий анъана ва удумларимизга хос тарзда ўтказилмоқда. Ровон маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари учун ташкил этилган ифторлик дастурхони “Соҳил” дам олиш мажмуасида бўлиб ўтди.

Ровон маҳалласи ёшлар етакчиси Тасвиржон Бобоевнинг бизга берган маълумотига кўра, ифторликга Ровон маҳалласида яшовчи “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”рўйихатида турувчи, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар вакиллари таклиф этилди. Ифторлик тадбирида 200 нафарга яқин фуқаролар иштирок этдилар.

Мазкур тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман секторлари раҳбарлари давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз мустақиллигини барча соҳаларини мустаҳкамлаш, хусусан, муқаддас динимизни тиклаш, унинг поклигини сақлаш, жамиятимизда диний бағрикенглик, миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини қарор топтиришда улкан ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлашди. Тадбирда вилоятимизнинг турли туманларидан ташриф буюрган имом- хатиблар ҳам иштирок этишди.

Тадбирга таклиф этилган имом-хатиблар маърўзалар қилиб, Қуръон оятларидан тиловат қилишди, барча мусулмонларнинг тутган рўзаларини Аллоҳ ўз даргоҳига қабул қилишини, ушбу ҳаётда билиб билмай қилган гуноҳлари кечирилишини сўраб дуолар қилишди. Тадбир жараёнида маҳалла мутасаддилари томонидан бир гуруҳ беморлар ва кам таъминланган фуқаролар ҳолидан хабар олинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram