Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОҲИБКОР МАҲАЛЛАСИДА “СУМАЛАК САЙЛИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-03-31 17:35:16    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Соҳибкор маҳалласида “Сумалак сайли” ташкил этилди

Ота-боболаримиздан бизгача етиб келган миллий қадриятлар борки, уларни келажак авлодга улашиш бугунги кун одамларининг асосий вазифаси ҳисобланади. Айни кунда туманимиз ҳудудларида ташкил этилаётган турли тадбирлар мана шундай азалий қадриятларни халқимиз қалби ва онгу шуурида мустаҳкам жой олишига хизмат қилаётир.

Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган “Сумалак сайли” тадбири ҳам мана шундай қадриятларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром руҳида ташкил этилди. Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари ва нуроний онахонлар, шунингдек, ёшлар иштирок этган тадбирда миллий анаъаналарга хос бўлган барча жиҳатлар намойиш этилди.

Миллий таомлар, миллий либослар, ўзлигимизга хос бўлган хонадон безаш санъати, халқимизга хос бўлган уй-рўзғор асбоб-анжомлари кўргазмаси ташкил этилди. Ижро этилган кўй-қўшиқ ва лапарлар, тўй тадбирида айтиладиган ашўлалар ижроси ва ушбу жараённинг амалий намойиши билан тадбир ғоятда файзли ўтди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram