Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-03-30 17:12:06    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди


Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг олтинчи чиқириқ олтмиш тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари “бешлиги”, умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ва педагогик жамоалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.


Сессияга муҳокама этиш учун қўйидаги масалалар қўйилди:


1. 2023 йил 30-апрел кунига белгиланган Референдумни юқори савияда ўтказиш мақсадида тумандаги Референдум ўтказувчи участка таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31-январь 2023 йилдаги ПҚ-39 қарорининг 5/4-бандига асосан  дастурлар ижросини, шу жумладан ажратилган кредитлар самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.


Сесия кун тартибига қўйилган биринчи масала юзасидан туман ҳокимининг  жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси Иброҳимжон Ахматов сўзга чиқиб, туманда ташкил этилган Референдум ўтказувчи участкалар таркибини сессия иштирокчиларига таништирди. Ташкил этилган ҳар бир Референдум участкалари аъзолари ва таркиби депутатлар томонидан тасдиқланди.   

 

Иккинчи масала юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев маърўза қилди ва ўз сўзида туманда масала бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

 

Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини музокара давомида билдирдилар. Қўйилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва шу билан сессия якунланди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram