Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ШОҲСУПА САРИ ЙЎЛ МАКТАБ ОСТОНАСИДАН БОШЛАНДИ

×

 2023-03-30 17:07:29    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Шоҳсупа сари йўл мактаб остонасидан бошланди

Спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор самараси Республикамизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Барча муваффақиятлар замирида Ватанга бўлган муҳаббат ва ифтихор мужассамлиги спортчиларимизнинг қўлга киритаётган зафарларида намоён бўлмоқда.

Сўх туманида ҳам соҳадаги ислоҳотлар самараси ўлароқ туманимиз спортига ўз ҳиссасини қўшаётган ёшлар етишиб чиқмоқда. Қалъа маҳалласининг 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Ҳабибуллоҳ Сайназаров ҳам мана шундай умидли спортчиларимиздан.

Куни кеча Ватанимиз пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Республика биринчилигида қатнашган ёш боксчимиз ўз вазн тоифасида фахрли иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Бугун Тошкентдан қайтган 37 килограммли бир кам чемпионни барча яқинлари кутиб олишди.

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари, қўшни Қирғизистондан туманимизга ташриф буюрган вакиллар ҳайати ёш боксчини Девайрон маҳалласида кутиб олдилар. Ёш спортчига муваффақият тилаган раҳбарлар бундай зафарлар бардавом бўлишига умид билдирдилар.

Сўнгра Тошкентдан кумуш медал билан қайтган спортчига бағишлаб 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда мактаб педагогик жамоаси, ёш боксчининг оила аъзолари ва спорт мураббийлари, туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидовлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар ушбу муваффақият замирида машаққатли меҳнат ва албатта, давлатимиз раҳбарининг спорт ривожига берилаётган эътибори мужассамлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Тадбирда муваффақиятга эришган ёш боксчининг ота-онаси ва мураббийига туман ҳокимлиги номидан миннатдорчилик изҳор этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram