Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИ МИҚЁСИДА ИФТОРЛИК ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2023-03-30 17:05:02    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх тумани миқёсида ифторлик тадбирлари ўтказилмоқда

Рамазон покланиш, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат-иззат, одамлар ўртасида муҳаббатни мустаҳкамлайдиган ойидир. Ушбу ойда барча гина-кудуратлар унутилади, кечиримли бўлган ва кечира оладиган инсонгина ажру савобга эга бўлади.

Айни кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” шиори остида ифторлик тадбирлари ўтказиляпти. Ўтказилаётган тадбирларда ҳудуддаги нуронийлар, пиру бадавлат оқсоқоллар, онахонлар, кам таъминланган, эҳтиёжманд фуқароларга ифторлик дастурхони ёзилмоқда.

Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Мирзо Улуғ-ота” дам олиш масканида ташкил этилган ифторлик тадбирига тадбир ташкилотчилари   мазкур маҳааллада истиқомат қиладиган 100 нафардан кўпроқ “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” рўйихатига киритилган фуқароларни таклиф этдилар. Туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидовнинг сўзларига кўра, тадбир иштирокчилари учун байрамона зиёфат ташкил этилди.

Бир пиёла чой устида ифторлик қилган нуронийлар Ватан тинчлиги, осойишталиги, ҳаёт фарвонлиги, рўзгор бутлиги, фарзандлар камолини тилаб, эзгу тилаклар билан қўлларини очиб, дуолар қилдилар. Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилаётган бундай тадбирларни туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бўлинмаси, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари кўтаринкилик билан ўтказишга астойдил ҳаракат қилишаётир.

Ҳудуддаги кам таъминланган оилалар, якка ёлғизлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бу каби хайряи тадбирлари туманнинг барча маҳаллаларида ўтказилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram