Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2023-03-29 16:19:44    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Тарғибот тадбири ўтказилмоқда


Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Конституциявий ислоҳотлар – манфаатимиз пойдевори” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда бир гуруҳ маҳаллалар фаоллари, зиёилар қатнашди.


Сўх тумани ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов, туман ҳокимининг жамоатчилик бўйича маслаҳатчиси Иброҳимжон Аҳмадовлар тадбир иштирокчиларига янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси ҳақида атрофлича тушунча берар экан, конституциявий ислоҳотлар – ҳаётий зарурат эканилигига алоҳида урғу бердилар.


Тадбирда сўнгги йилларда маҳаллада амалга оширилаётган ишлар аҳолининг розилигига сабаб бўлаётгани ёрқин мисоллар билан тилга олинди. Қизғин руҳда ўтган тадбирда иштирокчилар 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram