Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕПУБЛИКАСИДА ИНСОН ВА ФУҚАРОЛАРНИ ШАХСИЙ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИФОДАСИ

×

 2023-03-29 08:09:22    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Републикасида инсон ва фуқароларни шахсий ҳуқуқларининг конституциявий ифодаси

 

Яшаш ҳуқуқи. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг                          3-моддасида ҳар бир инсоннинг яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқлари мустаҳкамланган. Шунингдек, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактнинг 6-моддасида "Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқ қонун томонидан ҳимоя қилинади. Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ҳаётдан маҳрум қилиниши мумкин эмас" дейилган.

Инсон – биоижтимоий мавжудот бўлиб, табиат маҳсули сифатида биологик тирик организм ҳамда жамият маҳсули сифатида шахс бўлиб шаклланади. Яшаш ҳуқуқи айнан инсонларнинг биологик мавжудлигини сақлашга бўлган ҳуқуқидир.

   Шу боис ҳуқуқ томонидан қўриқланадиган ижтимоий қадриятлар қаторида инсон, унинг шахси билан боғлиқ хусусиятлари ижтимоий маънода тенги йўқ, биологик маънода такрорланмас, табиат ва жамият ижодининг маҳсули сифатида марказий ўринни эгаллайди. Инсоннинг ҳар қандай тирик мавжудотлар каби физилогик ва психологик тузилиши, айниқса, унинг жамият ҳаётидаги иштироки, ижтимоий муносабатларнинг яратувчиси ва иштирокчиси, субъекти эканлиги боис ҳам уиннг ҳаёти олий даражада муқаддас ҳисобланади ҳамда у муҳофаза қилинади.

Ҳар бир инсоннинг яшаш ҳуқуқи ўз навбатида табиий ҳуқуқлар қаторидан жой олиб, уни таъминлаш учун давлат томонидан:

- ҳар бир инсоннинг ҳаёти хавфсизлигини кафолатловчи қонунчилик тизимини шакллантириш;

- инсоннинг биологик мавжудлигини сақлаб қолиш учун етарлича истеъмол маҳсулотлари (озиқ-овқат) билан таъминлаш чораларини кўриш;

- экологик тоза атроф табиий муҳитни яратиш;

- соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш каби муҳим тадбирларни амалга оширилиши керак.

           Яшаш ҳуқуқи кафолатларини таъминлаш мақсадида давлат томонидан фуқароларнинг соғлиғини сақлашга жиддий эътибор берилмоқда. Унинг учун соғлиқни сақлашнинг ягона тизими яратилган бўлиб, бу тизим соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчиликни ҳам ўз ичига олган.

   Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ҳамда оналик ва болаликка катта эътибор берилмоқда. Бунинг учун қатор давлат дастурлари ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилган. Уларнинг асосий вазифаси болалар ўлимининг олдини олиш, экологияни яхшилаш, жисмоний ва соғлом авлодни устириш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш учун зарур шарт –шароитларни яратишни кўзлайди.

   Инсонларнинг яшаш ҳуқуқини таъминлаш ва мухофаза қилиш жиноят ҳуқуқи қонунчилигида ривожлантирилиб, унда инсон ҳаётини муҳофаза қилишга доир ўнлаб жиноий ҳуқуқий чоралар тизими мустаҳкамланган. Ундин ташқари жиноят ҳуқуқи қонунчилигида авф этиш институти ҳам мавжуд.

   Шахсий эркинлик ва дахслсизлик ҳуқуқи. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-моддасига кўра, Ўзбекистонда “Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниш ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас”.

Фуқароларни эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи конституциявий ҳуқуқ сифатида инсонларни туғилиши билан қўлга киритилиб, ўз ихтиёри бўйича ҳаракат қилиши, бошқаларнинг шахсий эркинлиги ва дахлсизлигига зиён етмайдиган тарзда юриш-ҳаракат қилиши лозим. Ҳеч ким инсонга қонунда назарда тутилмаган йуллар орқали таъсир кўрсатиши мумкин эмас. Шахснинг эркинлиги жамиятдаги ахлоқ меъёрлари доирасидан чиқмаслиги ва қонун асосида бўлиши керак. Фуқароларни эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилиги ва бошқа муҳофаза чоралари назарда тутилган қонунлар билан ҳимоя қилинади.    

Масалан, Жиноят-процессуал Кодексининг 18-моддаси 2-қисмида: ҳеч ким суд қарорига асосланмай ёки прокурор санкциясисиз ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас, деб белгиланган.

    Шахснинг айбсизлик презумпцияси. Ўзбекистон Республикасида жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади. Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас. Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас.

Айбсизлик презумпцияси (айби исбот қилингунча шахсни айбсиз деб фараз қилиш) Ўзбекистон Конституциясининг 26-моддасида мустаҳкамланган бўлиб, унинг мазуни қуйидагиларда кўринади:

1)          шахснинг айби исбот қилинмагунга радар у айбсиз деб топилади;

2)     гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи айбини исбот қилиш фақат ваколатга эга тегишли давлат органлари томонидан амалга оширилади, яъни шахс ўз айбсизлигини исботлаб беришга мажбур эмас;

3)     агар барача гумонлар исботланмаса, бунда бу гумонлар гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи фойдасига ҳал этилади;

4)      шахс фақат суднинг ҳукми, қорорига биноангина айбдор деб топилади ва қонунда кўзда тутилган жавобгарликка тортилиши мумкин.

Ўзбекистон Респбликаси Олий Мажлисининг 1995 йил 31 августдаги қарори билан 1984 йил 10 декабрдаги "Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши Конвенция"га қўшилди.      

Бу Конвенцияда алоҳида таъкидланадики, юқорида баён этилган таъриф қонуний чоралар қўллаш натижасида пайдо бўладиган оғриқ ва азобларга тааллуқли эмаслиги алоҳида таъкидланади. Қийноқларга солиш, шафқатсиз ёки инсоннинг қадр-қимматини таҳқирлайдиган ҳар қандай ҳаракатга жиноят қонунчилигида жиноят сифатида қаралади.

Шахсий ҳаёт дахлсизлиги. Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 27-моддасида “Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиш ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас” дейилган.

Бу нормада, яъни:

- шахснинг шаъни ва қадр-қиммати;

- номулкий ҳуқуқларни қўриқлаш ва ҳурмат қилиш;

- шахсий хаёт;

- турар - жой дахлсизлигини таъминлашга қаратилган.

Шаън ва қадр-қиммат фақат инсонга хос сифат бўлиб, у инсонга туғилганидан қўлга киритадиган ажралмас ва бошқаларга ўтказиб бўлмайдиган ҳуқуқи ҳисобланади, яъни маънавий дунёсини тавсифлайдиган номоддий бойликлардан бири ҳисобланади.

Шахс шаъни - деганда шахс юриш туришига нисбатан ўзга шахсларни берган маънавий-ахлоқий баҳоси тушунилади.

Қадр-қиммат - шахснинг жамиятдаги ўрнига, шахсий хусусиятларига, қобилиятларига, дунёқарашига қараб ўз-ўзини ички боҳолашидир.

Шу боис у ижтимоий фикр билан мос келиши ёки мос келмаслиги мумкин. Шунга қарамасдан, шахснинг қадр-қиммати, шахсни ички ўзини-ўзи баҳолаш мезони ва жамиятнинг унга берган баҳоси ўзаро бири-бирига боғланган мезонлардандир. Шунинг учун ҳам инсоннинг шаън ва қадр-қиммати катта ижтимоий аҳамиятга эга қонун томонидан ҳимоя қилинади.

Қонунларда фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан таҳқирлаш маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят сифатида баҳоланиб, бундай ҳаракатлар туҳмат ёки ҳақорат деб эътироф этилади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс ёки Жиноят Кодекси билан жавобгарликка тортилиши мумкин.

Конституцияга мувофиқ ҳеч ким Ўзбекистон Республикасида шахсларни турар жойини қонунда кўрсатилмаган ҳолларда шахснинг рухсатисиз турар жойга киришга, тинтув ўтказиш ёки уни кўздан кечириши мумкин эмас. Фақат прокурорнинг рухсати билан жиноятга алоқадорлиги мавжуд деб гумон қилинаётган турар жойда юқоридаги ҳатти-ҳаракатлар амалга оширилиши мумкин.

 

 

М.Гофуров - Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг судьяси


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram