Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОҲИБКОР МАҲАЛЛАСИДА БЕТОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОХИРИГА ЕТКАЗИЛИБ, КЎЧАЛАРГА АСФАЛЬТ ҚОПЛАМАСИ ЁТҚИЗИШ ИШЛАРИ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ

×

 2023-03-27 16:12:38    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Соҳибкор маҳалласида бетонлаштириш ишлари охирига етказилиб, кўчаларга асфальт қопламаси ётқизиш ишлари бошлаб юборилди

Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида ҳудуддаги барча кўчаларни таъмирлашга қаратилган ишлар жадаллик билан давом этмоқда. Бетонлаштириш ишлари охирига етказилиб, бугун Соҳибкордаги кўчаларга асфальт қопламаси ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.

- Маҳалламиздаги барча кўчалар давлатимиз раҳбари эътибори асосида таъмирланмоқда. Соҳибкорда асосан барча кўчаларнинг умумий узунлиги 9 километрни ташкил этади. Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида ички кўчаларнинг 2,1 километрига бетон қопламаси ётқизилди. Бугундан эса, қолган 1,4 километр узунликдаги кўчаларга асфальт қопламаси ётқизилмоқда. Берилган юксак эътибор ва кўрсатилган ғамхурлик учун Президентимизга барча маҳалламиз аҳолиси номидан самимий миннатдорчилик билдирамиз, - дейди Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳабибжон Олимов.

Давлатимиз раҳбарининг 408-сонли қарори асосида мазкур маҳаллада 3,5 километр ички йўлларни таъмирлаш кўрсатиб ўтилган. Фарғона туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-ходимлари томонидан бажарилаётган таъмирлаш ишларига давлатимиз томонидан салкам 1 миллиард 600 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram