Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-02-27 17:54:46    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

        Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг олтинчи чиқириқ олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

        Сессияга муҳокама этиш учун қўйидаги масалалар қўйилди:

        1. Тумандаги “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритишга тавсия этилган эҳтиёжманд хотин-қизлар тўғрисида.

        2. Сўх тумани секторлар ҳудудидаги эҳтиёжманд, ногирон, боқувчисини йуқотган оила аъзоларини “Темир дафтар”га киритиш тўғрисида.

        3. “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни тасарруф этиш тўғрисида.

        4. 2022 йилда туманда хизмат кўрсатиш соҳасида қилинган ишлар ва 2023 йилдаги ушбу соҳа буйича “Йул харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида.

        5. “Фарғона минтақавий йулларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонасининг 2023 йил 17 февралдаги 40/7-18-сонли хатига асосан тумандаги ички йулларни таъмирлашнинг манзилли руйхатини тасдиқлаш тўғрисида.

        Шунингдек сессияда депутатлар таклифи асосида сессия кун тартибига киритилган масалалар ҳам муҳокама қилинди.   

        Сессияга қўйилган ушбу масалаларга оид ахборотлар тингланди ва бу бўйича депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

        Сесия кун тартибига қўйилган биринчи масала юзасидан оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари Мадинахон Сафарова маърўза қилди ва ўз сўзида туманда  “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритишга тавсия этилган эҳтиёжманд хотин-қизлар тўғрисида маълумот етказди.

        Депутатларга иккинни масала юзасидан биринчи сектор раҳбари, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, иккинчи сектор бўйича туман прокурори ўринбосари Олимжон Дўстов, учинчи сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ва тўртинчи сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фариджон Тўрабоевлар “Темир дафтар”га киритиш учун эҳтиёжманд фуқаролар ҳақида маълумот бердилар. Барча “Темир дафтар”га киритиш учун тавсия этилган фуқаролар рўйихати секторлар кесимида депутатлар томонидан овоз бериш йўли билан тасдиқланди.

        Туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидов барча депуталарга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан кўрсатилган моддий ёрдамлар бўйича маълумот берди. Депутатлар томонидан навбатдаги кам таъминланган оила ва фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича шакллантирилган рўйихати тасдиқланди.

        2022 йилда туманда хизмат кўрсатиш соҳасида қилинган ишлар ва 2023 йилдаги қилинадиган ишлар юзасидан туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев маърўза қилди. Депутатлар томонидан 2023 йил учун тузилган “Йўл харитаси” бир овоздан тасдиқланди.

        Туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоев туманда ички йўлларни таъмирлаш бўйича қилинадиган ишлар юзасидан ахборот берди. Депутатлар томонидан “Фарғона минтақавий йулларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонасининг 2023 йил 17 февралдаги 40/7-18-сонли хатига асосан тумандаги ички йулларни таъмирлаш бўйича тузилган манзилли руйхатни бир овоздан тасдиқладилар.

        Сессия кун тартибига депутат Субҳонали Нишонов таклифи билан киритилган масалалар ҳам муҳокама этилди. Таклиф бўйича депутат томонидан иккита масала киритилди ва бу бўйича депутатлар Субҳонали Нишоновнинг маърўзасини танглашди.

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 март 2022 йилги 81-сонли Фармонини 17-бандида маҳалла раисларига қўшимча ҳуқуқлар берилган бўлиб, бу бўйича Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишонов маҳалла хотин-қизлар фаъоли ва профилактика инспекторини самарали фаолияти учун рағбатлантириш юзасидан юқори ташкилотларга алоқа хат чиқаргани ва ушбу масала ҳам депутатлар томонидан тасдқилаш лозимлигини қайд этди. Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспекторини рағбатлантириш юзасидан билдирилган таклиф депутатлар томонидан сессияда тасдиқланди.

        Субҳонали Нишонов депутат сифатида туман миқёсида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4798-сонли қарори асосида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ишлари бу амалиётга масъул бўлган “Янги авлдод” фирмаси томонидан оқсаётгани ва бунга нисбатан ҳуқуқий баҳо бериш бўйича таклиф киритди. Чунки туман миқёсида бу бўйича олиб борилган ишлар  талаб даражасида эмаслиги ва бу фуқароларнинг ҳақли нрозилигига сабаб бўлаётгани депутат томонидан қайд этилди. Депутатга туман прокурори ўринбосари томонидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Бу масала сессия кун тартибига киртилиши ва бу бўйича депутатлар иштирокида назорат-таҳлил ишлари амалга оширилиши лозимлиги бўйича билдирилган таклиф ҳам маъқулланди.

        Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини музокара давомида билдирдилар. Қўйилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва шу билан сессия якунланди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram