Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУШЁРЛИК ЁШ ФУТБОЛЧИЛАР ТУМАНДА ҒОЛИБЛИКНИ ҚЎЛГА КИРИТИШДИ

×

 2023-02-21 19:09:54    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳушёрлик ёш футболчилар туманда ғолибликни қўлга киритишди


Туманимизнинг “Суғдиёна” спорт мажмуасида туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қосимжон Раҳимбердиев ташаббуси ва саъй-ҳаркати билан ташкил этилиб, ўтказилган футбол мусобақаларида туман маҳаллалари ёшларидан иборат футбол жамоалари ғолибликни қўлга киритиш учун ўзаро беллашдилар. Бир неча кун давом этган мазкур мусобақалар барча футбол мухисларини бир жойга жамлади ва янги жамоа, шунингдек, энг фаол ва маҳоратли футболчиларни ҳам аниқлаб берди.


Бугун майдонга чиқган Сариканда ва Қалъа ёшлари жамоалари учинчи ўрин учун баҳс олиб боришди. Натижада Сариканда маҳалла ёшлари рақиблари устидан 3:2 ҳисоби билан устун келишди.


Финал босқичида эса Ҳушёр ва Шарқобод маҳаллалари футболчилари ўзаро рўпара келишди. Муросасиз кечган баҳсда Ҳушёрлик фуболчиларнинг қўллари баланд келди. 


Тақдимот маросимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар. Мусобақалар ғолиби ва совриндорларига ташкилотчиларнинг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram