Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУЛ ВА СОҲИБКОР МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИДА ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ 

×

 2023-02-21 19:00:05    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Тул ва Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинларида ўрганишлар олиб борилди 


1-сектор ҳудудидаги Тул маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли билан учрашган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев "Маҳаллабай" тизими асосида фуқароларни қийнаётган муаммо ва камчиликларни маҳалла "бешлиги" билан биргаликда ўрганди. Фуқаролар ҳам ўз навбатида муаммо ва камчиликлар хусусида туман ҳокимига мурожаат этдилар.


Айтиш лозимки, маҳаллада ўтган йили давомида электр энергияси таъминотини яхшилаш, ичимлик суви таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш ва ички йўлларни таъмирлаш бўйича амалий ишлар қилинди. Бундай амалий ишлар бу йили ҳам маҳалла ҳудудида давом эттирилади.


Шунингдек, маҳаллада бўлган туман ҳокимлиги ҳотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари Мадинахон Сафарова, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидов бошқа мутасаддилар билан Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашдилар. Маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда маҳалладаги номуросалик кўчасига кириб қолган оилалар яраштирилди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram