Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҒАЗНОВЛИКЛАР МАҲАЛЛАДА ИЧИМЛИК СУВИ МУАММОСИНИ БАРТАРАФ ЭТИШГА ҚАРАТИЛГАН ИШЛАРДАН МАМНУН

×

 2023-02-16 17:06:51    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Ғазновликлар маҳаллада ичимлик суви муаммосини бартараф этишга қаратилган ишлардан мамнун

Туманимизнинг 1-сектори ҳудудидаги Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинидаги муаммолардан бири бу маҳаллада ичимлик суви етишмовчилиги ҳисобланади. Бугунгача сув таъминоти бўйича ишлар олиб борилган бўлсада, аҳолига тўлиқ етиб бормаган ва бу муаммо маҳалла аҳлининг кўпчилигини қийнамоқда.

Айни кунда мазкур муаммони ҳал этилиши бўйича маҳаллада амалий ишлар бошланиб кетди. Маҳаллада тик қудуқ қазиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ишлардан маҳалла аҳлининг қувончи чексиз ва бизга фуқароларнинг ўзлари иш жараёни ҳақида маълумотлар жўнатишмоқда.

Ғазнов маҳалласида яшовчи фуқаро Исроилжон Жўраевнинг сўзларига кўра, амалий ишларни кўриб, маҳалла аҳли жуда хурсанд. Мутахассисларнинг маълумотига кўра, ушуб йўналишда бугун соҳа ходимлари томонидан ишлар олиб борилмоқда ва улар 100 метр чуқурликдан “оби ҳаёт” олиш илинжида астойдил ҳаракат қилишаётир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram