Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОЛАЛАРГА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЛАРИ ЖАМҒАРМАСИДАН АЛИМЕНТ ТЎЛАШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНГАН

×

 2023-02-16 16:45:26    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Болаларга алимент тўловлари жамғармасидан алимент тўлаш тартиби белгиланган

Ҳукумат қарори (427-сон, 03.08.2022 й.) билан алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланган

        Низомга кўра, жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга (бирйўла ундирувчига тўлаб беришга) йўналтирилади.

        Алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.

        Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.

        Жамғарма маблағлари алимент тўловларини қоплаб бериш учун етарли бўлмаган тақдирда, алимент тўловлари маблағлар келиб тушган кундан бошлаб қопланади.

        Давлат ижрочиси жамғармадан қопланган алимент тўловлари бўйича қарздордан маблағларни қайтариш бўйича ижро ҳаракатларини амалга оширади.

        Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги даврда фойдаланилади.                                 

                  МИБ Сўх тумани бўлими



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram