Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХДА АЛИМЕНТ ТЎЛАМАГАН ҚАРЗДОРЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ

×

 2023-02-16 16:38:15    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўхда алимент тўламаган қарздорларга чора кўрилди

        Бюронинг Сўх тумани бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Риштон туманлараро судининг 06.04.2017 йилдаги алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор А.Х. бир неча марта огоҳлантирилган бўлсада, фарзандининг моддий таъминоти учун 38 ой давомида 35,3 млн. сўм алиментни ундирувчи С.С.га тўламай келган.

        Шу сабабли, ЖИБ Сўх туман судининг 15.02.2023 йил кунги қарори билан, Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 47.4-моддасига асосан, қарздор А.Х. нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

        Шунингдек, қарздор Б.М. 33,2 млн. сўм алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли, юқоридаги суднинг 15.02.2023 йилдаги қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси билан жазоланди.

        Шу билан бирга, қарздор О.Х. суд жараёнида алиментдан бўлган 12,9 млн. сўм қарзини тўлаганлиги учун унга нисбатан юритилган маъмурий иш тугатилди.

                  МИБ Сўх тумани бўлими



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram