Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАДА МАҲАЛЛА РАИСИ ТАШАББУСИ БИЛАН “ЁШ КИТОБХОН” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-02-16 16:36:17    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллада маҳалла раиси ташаббуси билан “Ёш китобхон” танлови ўтказилди

- Китобга ошно тутинган қалбда ҳар доим меҳр ва муҳаббат жўш уради. Китоб ўқиган инсонда ғараз, ҳасад деган инсонга хос бўлмаган хислатлар умуман бўлмайди. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи, - деб бизга хабар йўлламоқда Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишонов. Айни маҳалланинг 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олаётган барча ўқувчилар ўртасида маҳалла раиси ташаббуси билан “Ёш китобхон” танлови ўтказилди.

Маҳалла раиси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда мактабнинг ўқувчилари иштирок этдилар. Айтиш лозимки, бугун мактаб ва маҳалланинг ҳамкорлиги мана шундай эзгу ғоялар пайдо бўлишига омил бўлмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19 июнь 2012 йилдаги 175-сонли “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур танлов Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини, туман ахборот кутубхона маркази ва мазкур таълим даргоҳининг илғор ўқитувчилари ҳамкорлигида ўтказилди. Ўқувчилар икки ҳафта давомида танловнинг шартларига тайёргарлик кўрдилар.

Танлов ғолибларига маҳала раиси томонидан бир марталик пул маблағлари ва энг фаол иштирокчиларга ҳам янги китоблар ва ташаккурномалар тақдим этилди. Бундай тадбирлар мазкур маҳаллада мунтазам ташкил этилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram